Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Республикамизда 2023 йилда илк бор аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади

 

Маълумки, БМТнинг 2015 йил 10 июндаги “2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар” резолютсияси қабул қилинган ва унга асосан, БМТга аъзо давлатлар ҳар ўн йилда камида бир марта аҳолини рўйхатга олишни ўтказиши белгилаб қўйилган. Айни пайтда, МДҲ давлатларида бу жараёнга тайёргарлик бошланган. 2019 йилнинг октябр ойида Озарбайжон ва Беларус давлатларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказлди. Жорий йилда Арманистон, Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларида мазкур тадбирни ўтказиш режалаштирилган.

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ҳали бирор марта аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган. Ушбу тадбир сўнгги бор собиқ иттифоқ даврида 1989 йилда ўтказилиб, ўша пайтда юртимиз аҳолиси 19,7 миллион кишини ташкил этган.

Амалдаги жорий ҳисобга кўра, 2020 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра республикамиз доимий аҳолиси сони 33 905,8 минг кишини ташкил этиб, шундан шаҳар аҳолиси сони 17 118,4 минг кишини (жами аҳоли сонига нисбатан 50,5 %), қишлоқ аҳолиси сони 16 787,4 минг кишини (49,5 %) ташкил этади.Жами аҳолимизнинг 50,2 % ни эркаклар (17036,1 минг киши), 49,8 % ни аёллар (16869,7 минг киши) ташкил этади.

2019 йил давомида республика бўйичатуғилганболалар сони 815,9 минг нафарни, вафот этганлар 155,0 минг кишини ташкил этган.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс