Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
ЖАЗОГА ТОРТИЛДИ

 

Ташқи муҳитдан югурик сув мисоли оқиб кирадиган минг бир иллатлар тури борки, уларнинг лоақал биттаси ҳам инсон руҳиятида қолиб кетса, унинг ҳаёт тарзи давомида у чуқур илдиз отиб ўрнашиб олиб, жиноят содир этиш кўчасига киришга йўллайди.

Ёши олтмишга яқинлашиб, оқ-қорани тўла ажрата оладиган бир даврда спиртли ичимлик истеъмол қилишдан ўзини тия олмаган Мухтор Жўрабоев (исм-фамилиялари ўзгартирган) 2018 йилда ҳам жиноят содир этиб, 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига судланган бўлса-да, ўз қилмишларининг ножўя қадамлигидан тегишли хулоса чиқармади.

М.Жўрабоев “Вандоб” маҳалласи ҳудудида жойлашган цемент корхонаси қурилиш ишларида фаолият юритаётган ҳамкасблари Панжи Каримов, Акбар Поёнов, Нурали Ортиқовлар билан қурилиш объекти яқинида жойлашган дўконда спиртли ичимлик истеъмол қилишади.

Спиртли ичимликнинг ножўя таъсиридан ўзларини шер билган улфатлар корхона ётоқхонасидаги ишчи-хизматчиларнинг тинчлигини бузишга уринишади.

Ётоқхона ҳовлисида таниган-танимаган одамлар билан жанжал чиқариш пайида бўлишади. Ҳовлидаги бақир-чақирларни тарқатиб, юбориш пайтида безориларга танбеҳ бериб, муросага киришган Солижон Воҳидовнинг ҳаракатлари зое кетди.

М.Жўрабоев жабрланувчи С.Воҳидовни мушт билан уриб калтаклаш билан ҳовуридан туша кўрмайди. Жабрланувчини пичоқ билан қорнига бир неча бор санчиб олиш билан, уни бу ёруғ оламдан кўз юмишига сабабчи бўлади.

Суд Мухтор Жўрабоевнинг содир этган қилмишлари оқибатида – уни тўққиз йил олти ой муддатга ўз умрини панжара ортида ўташга лойиқ деб топди.

  С.Сувонқулов

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс