Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023 йилда амалга оширилади

Аҳолини рўйхатга олиш шунчаки статистика эмас, балки бу мамлакат аҳолисининг маълум бир вақтдаги фотосуратини кўриш имкониятини берадиган йирик миқёсдаги тадбир ҳисобланади. Рўйхатга олиш маълумотлари аҳолининг сони, таркиби ва тақсимланиши тўғрисида тўлиқ тасаввурни уйғотади. Бундан ташқари, миллий ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқишда фойдаланиладиган демографик ўзгаришларнинг тенденсияларини ўрганишга имконият яратади.
Аҳолини рўйхатга олиш тадбири давлат даражасидаги кенг кўламли, кўп вақт ва катта маблағ талаб этадиган тадбир бўлиб, уни ўтказиш учун халқаро талабларга асосан 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш талаб этилади.
Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори қабул қилинди.
Қарор билан Ўзбекистон Республикасидааҳолини рўйхатга олиш
2023 йил 1-25 ноябр кунлари амалга оширилиши белгиланди.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг ташкилий ва услубий тамойилларини, аҳолини рўйхатга олиш дастури ва саволномаларини, дастурий-техник таъминоти ва маълумотларни қайта ишлашнинг технологик жараёнларини синовдан ўтказиш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларидаги масъулиятини янада ошириш мақсадида ишлаб чиқилди.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисида Низом;
Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш Дастури;
Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари;
Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига жисмоний ва юридик шахсларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом;
Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича “Йўл харитаси”.
Чунингдек, қарорда аҳолини рўйхатга олиш жараёнларининг иштирокчилари, жумладан, 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар, Давлат статистика қўмитаси
ва унинг ҳудудий органлари, мутасадди вазирлик ва идораларҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг вазифалари белгиланди.
Аҳолини рўйхатга олишга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 2021 йил 1-25 ноябр кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида синов тариқасида аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилди. Бунда аҳолини рўйхатга олишни ташкил этиш жараёнлари, рўйхатга олиш усуллари, дастури, саволномалари, услубий қўлланмалари ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлариамалий синовдан ўтказилади. Синов натижаларидан келиб чиқиб, аниқланадиган хато ва камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилади.
Чунингдек қарорда, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш жараёнларида рўйхатга олувчиларни танлаш ва ўқитиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Чунки маълумотларнинг тўғрилиги бевосита уларнинг малака ва амалий кўникмаларига боғлиқдир. Давлат статистика қўмитаси томонидан жойларда рўйхатга олувчи ходимларни ўқитиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.
Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларини халқаро талабларга мос
ва сифатли ўтказиш учун картографик материалларнинг аниқлиги
муҳим ҳисобланади. Чу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда аҳолини рўйхатга олиш учун зарур бўлган миқдорда картографик материаллар (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режалари ва хариталари) билан таъминлаш вазифаси юклатилди.
Чунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларига кадастр
ва маҳалла органлари билан биргаликда аҳоли пунктлари ва кўчалар ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни тўлиқ рақамлаш ишларини якунига йетказиш вазифаси қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва ички ишлар органларига аҳолини рўйхатга олиш ишларига жалб этиладиган ходимлар хавфсизлигини таъминлаш вазифаси топширилди.
Қарор билан, рўйхатга олишнинг энг муҳим қисми, яъни шахсга доир маълумотларнинг йиғиш тартиби ҳам белгиланди. Унга кўра рўйхатга олиш ишлари икки хил усулда, яъни қоғоз шаклида уйма-уй юрган ҳолда рўйхатга олиш ва интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали респондентларнинг (аҳоли) ўзлари томонидан тўлдириш орқали амалга оширилади.
Биринчи усулда, маҳаллаларда рўйхатга олиш, инструкторлик ва ҳисоб участкалари ташкил этилиб, рўйхатга олиш ишлари рўйхатга олувчи ходимлар томонидан респондентлар яшайдиган турар жой ва нотурар жойларга, биноларга ташриф буюрган ҳолда уйма-уй юриб сўров ўтказиш орқали амалга оширилади. Сўровномалар рўйхатга олувчи ходимлар томонидан респондентларнинг сўзлари асосида тўлдирилади.
Аҳолини рўйхатга олиш ишлари қуйидаги беш хил шаклдаги сўровномалар асосида ўтказилади.
1-шакл. “Турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати”;
2-шакл. “Чахсга оид саволнома”;
3-шакл. “Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома”;
4-шакл. “Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома”;
5-шакл. “Вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақаси”.
Яшаб турган хонадонида рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар учун рўйхатга олиш сўровномаларини тўлдириш, уларнинг ўзлари яшаб турган маҳаллаларда ташкил этиладиган инструкторлик участкаларида амалга оширилади.
Иккинчи усулда, респондентларга қулайлик яратиш мақсадида интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтиш имконияти ҳам яратилади. Бунда респондентларнинг ўзлари томонидан сўровномалар махсус дастур орқали тўлдирилиб, жўнатилади.
Респондентлар томонидан тақдим этилган шахсга доир маълумотларнинг махфийлигива уларнинг мазмуниошкор этилмаслиги рўйхатга олувчи томонидан кафолатланади.
Рўйхатга олувчи ходимлар томонидан тайёрланган йиғма рўйхатлар натижалари асосида шаҳар ва қишлоқлар шу жумладан, эркаклар ва аёлларбўйича аҳоли сони тўғрисидаги дастлабки маълумотлар 2024 йил 1 мартга қадар тайёрланади.
Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари ҳудудий статистика бошқармалари ҳузурида ташкил этиладиган марказларда махсус дастурий таъминот асосида 2024 йил 1 январдан 31 декабрга қадар операторлар томонидан электрон базага киритилади.
Аҳолини рўйхатга олишнинг электрон маълумотлар базаси 2025 йил
1 декабргача таҳлил этилади ва якуний маълумотлар республика ва ҳудудлар бўйича шакллантирилиб, расман эълон қилинади.
Республика аҳолиси ва унинг фаровонлиги тўғрисидаги ишончли маълумотлар, узоқ муддатли прогнозлар ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш мақсадли дастурларини, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш, барқарор ривожланиш Миллий мақсадлари индикаторларини шакллантириш, меҳнат ресурслари жойлашуви ва улардан фойдаланиш жараёнларини ўрганиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш учун муҳим пойдевор ҳисобланади.

А.Худоёров
Ангор туман статистика
бўлим бошлиғи

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс