Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
ДОЛЗАРБ ЎН БЕШ КУНЛИК ДАВОМ ЭТМОҚДА

        

Ўсимликларнинг зараркунанда ва касалликлари, бегона ўтлар экинларга, хусусан, ҳосилга катта зарар етказади. Шу сабабли қишлок  хўжалиги  маҳсулотларини етиштиришда, уларни сақлаб қолишда Ўсимликлар  карантини ва ҳимояси тизими соҳасида олиб борилаётган ишлар муҳим саналади. Бугун ҳосилни самарали ҳимоя қилишга зараркунанда ва касалликларнинг ривожланиши ҳамда кўпайиши прогнозини тузиш, зараркунандалар миқцори ҳамда касалликлар ўчоғини ўз вақтида аниқлаш мақсадида экин, кўчатларни, шунингдек, бегона ўтларни текширувдан ўтказиш, турли усул ва воситалар қўллаб ўсимликларга ишлов бериш каби чора - тадбирлар  натижасини бермокда. Зараркунанда, касалликлар ва бегона ўтларга қарши бир қанча кураш усуллари қўлланади.

      Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ республиканинг фитосанитар хавфсизлигини таъминлаш, зараркунандаларнинг бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга тарқалишининг олдини олиш, уларга қарши оммавий кураш ишларини ташкиллаштириш ва ҳудудлардаги зараркунанда ҳамда касалликларни аниқлаш билан биргаликда назорат қилиш мақсадида, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан 2022-йилнинг 20-январидан 15-февралига қадар “Долзарб ўн беш кунлик” тадбири эълон қилинди. Ушбу тадбир доирасида Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ва туман бўлимларида бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда. Бу галги топшириқ режасига асосан  асосий эътибор   цитрус ва помидор экинларининг ашаддий зараркунандаси бўлган “Цитрус оққаноти”, “Цитрус инли куяси”, “Помидор куяси” каби зараркунандаларга ҳамда “Помидорнинг жигарранг бужмайиш вируси”ни аниқлаш, назорат қилиш ҳамда уларга қарши кенг қамровли кураш ишлари олиб борилмоқда. 

Бугун Термиз туман Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими инспекторлари ва агроном энтомологлари  туманнинг «Янги хаёт» маҳалласида жойлашган аҳоли хонадонларида бўлиб, иссиқхоналардаги цитрус меваларни кўздан кечирдилар. Памидор кўчатини экиш жараёнларида иштирок этиб, уларга бу борадаги илмий амалий  тавсияларини берди.  

              Шунингдек, бугун Қизирик,  Жарқўрғон, Шерабод, Денов, Сариосиё, Узун,  Бойсун, Қумкурғон  тумани  Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими агроном инспекторлари ҳам аҳоли хонадонларида бўлишди.  Шахсий томарка ер эгаларига цитрус ва помидор экинларининг ашаддий зараркунандаси бўлган “Цитрус оққаноти”, “Цитрус инли куяси”, “Помидор куяси” каби зараркунандаларга ҳамда “Помидорнинг жигарранг бужмайиш вируси”ни аниқлаш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боришди.

Вилоятнинг барча туман бўлимларда  “Долзарб ўн беш кунлик” тадбирлари давом этмоқда.

 

Акрам Абсаматов.

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Даврон Мирзақулов.

Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ички карантин бўлими  бошлиғи

 

         

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс