Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
“Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Ангор туманидаги 3-сонли ихтисослашган Давлат умумтаълим мактабида “Зўравонликка қарши 16 кун” акцияси доирасида  “Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари Фарид Умаров, ички ишлар бўлими ходими Тоҳир Кочов, мактаб психологлари иштирок этишди. Тадбир давомида зўровонликка қарши курашиш мақсадида туманда олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди. Шунингдек,  психологлар ўртасида тренинг машғулотлари ўтказилди. Ўқувчилар иштирокида намойиш этилган бадиий чиқишларда ҳам зўравонликнинг айрим кўринишлари акс эттирилди.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс