Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Болажонларга совғалар топширилди

 

Ангор туманидаги таълим муассасаларида янги ўқув йили “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остидаги “Биринчи қўнғироқ“ тадбири билан бошланди.

Ангор тумани ҳокими ўринбосари Фарид Умаров тумандаги 3-сонли ихтисослашган давлат умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирларда иштирок этди.

Мазкур умумтаълим мактабида 1 минг 210 нафар ўқувчига 96 нафар малакали педагог таълим-тарбия бермоқда. Туман ҳокими мактаб фаолияти билан танишди. Ўқувчилар билан суҳбатда бўлиб, уларга чуқур билим эгаллашларида муваффақият тилади. Биринчи синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди. 

 

 

Ангор туманида 44 та умумтаълим мактаби бўлиб, зиё масканларида 23 минг 739 нафар ўқувчига 2 минг 47 нафар педагог таълим-тарбия бермоқда.

2021 йилги Инвестиция дастури доирасида туманда 2 та мактаб реконструксия қилинди. “Обод маҳалла” дастурлари асосида 2 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

 

 

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс