Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Рўзғоримиз обод бўлди

   Ангор туманининг биринчи секторига қарашли “Қорасув” маҳалласида яшовчи Шавкат Муқимов турмуш ўртоғи билан биргаликда  3 нафар фарзандни вояга етказиб келмоқда. Уларнинг оилавий шароити маҳалла томонидан ўрганилиб, “Темир дафтар”га киритилган эди. Шу сабабли уларга субсидия асосида 1 сотихли иссиқхона қуриб берилганди. Ҳозирги кунда улар иссиқхонада бодринг, помидор ва булғор қалампири етиштириб ҳосил олишмоқда.

-Иссиқхона қурилганидан буён иккинчи ҳосилни йиғиб оляпмиз. Маҳалламиздаги дўконларга ва бозорга маҳсулотларимизни топширамиз. Эндиликда доимий иш билан бандмиз. Оиламиз даромадини яхшилаб олганимиздан кейин “Темир дафтар”дан чиқарилдик. Бизни қўллаб-қувватлагани учун сектор раҳбаримизга катта раҳмат,-дейди хонадон бекаси  Мақсуда Шералиева.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 13 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс