Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
ЭНДИ ЧИҚИНДИЛАР АСЛО ЧИҚИТГА ЧИҚМАЙДИ

     Дунё бўйлаб атроф-муҳитни асраб-авайлаш, табиатни зарарли ва заҳарли моддалар билан тўлдирмаслик учун сезиларли даражада курашилмоқда. Бир қатор давлатлар келажакда чиқиндига ботмаслик учун энг самарали усуллар устида бош қотираётган бўлса, яна баъзилари аллақачон амалий тадбирларни бошлаб юборишган. Бу каби чора-тадбирларни қўллашдан кўзланган мақсад ягона: борлиқни ғуборлардан тозалаш.

Германия, Австрия, Жанубий Корея, Уелс ва Шветсария аҳолиси - жаҳондаги ўз мамлакатини чиқиндилардан ҳоли қилишга интилаётган ва уларни қайта ишлаш истаги йўлида энг кўп саъй-ҳаракатлар қилаётган, ижобий натижага эришаётган жамиятлари орасида кучли бешталикни банд этишган. Мисол ўрнида Германий давлатини олиб қарайдиган бўлсак, бу мамлакат жаҳонда “чиқиндини қайта ишлаш бўйича  “леадер” сифатида тан олинган. Бунга айнан нималар туфайли эришди деган савол ҳар биримизда туғилиши табиий. Ундан аввал қуйидаги янгиликка диққат қаратишингизни сўраймиз.

«Взгляд.уз» хабарига кўра, куни кеча Тошкент шаҳар ҳокимлигида  бўлиб ўтган матбуот анжуманида яхши янгилик эълон қилинди. Яъни 16-июндан бошлаб пойтахт маҳаллалари аҳолиси учун чиқиндиларни саралаш мақсадида махсус чиқинди идишларни тарқатиш йўлга қўйилади .

Одатий чиқинди идишларидан фарқли жиҳати шундаки, эндиликда чиқинди қутиларининг ранглари қизил, сариқ ва яшил эмас, балки ўз бажариш функсиясига кўра кўк, кулранг ҳамда жигарранг тусда бўлади. Мос равишда кўк қутилар - қайта ишланадиган чиқиндилар учун, кулранг -  қайта ишланмайдиган ва жигарранг қутилар органик чиқиндилар учун фойдаланилиши кўзда тутилган. Мазкур лойиҳанинг ҳудудлар бўйлаб тўлиқ таъминланиши 2021-йилдан бошлаб уч йил мобайнида босқичма-босқич амалга оширилади.

Юқорида ривожланган мамлакатларнинг бу борадаги юксак натижаларига тўхталишни айтиб ўтгандик. Фикримизни давом эттирадиган бўлсак, бугунги кунда Германия дунё бўйича чиқиндини қайта ишловчи давлатлар рўйҳатида (Эуномия маълумотларига кўра) карвонбоши, 1-рақамли чиқиндини қайта ишловчи мамлакат ҳисобланар экан.. Мамлакат аҳолиси чиқиндини саралашга тизимли ва тартибли равишда қўл уради – сиз ташламоқчи бўлган шиша чиқиндиларингизни ахлат идиши рангига қараб ташлайсиз:, қоғоз учун алоҳида, метал чиқиндилар учун алоҳида, синган ёки керамика идишлар учун ҳамда бошқа пластик идишларни улоқтириш учун ҳам худди шундай алоҳида чиқинди идишлар ўрнатилган.

Аҳоли олдига эса ўзлари яшаб турган хонадондаги чиқиндиларни тўғри                тўплаш талаби қўйилади. Германиядаги кўп қаватли бинолар ҳамда турар жойлар умумий еттита чиқинди идишига эга: кўк қути – қоғоз-картон учун, кулранг қути – қалин питса каробкалари учун, яшил ва оқ бункер – шиша учун, сариқ/тўқ сариқ қути- пластик  ва метал нарсалар учун, жигарранг қути – биологик деградсияга учраган маҳсулотлар учун, қора/кулранг қути – қайта ишланмайдиган исталган маҳсулотлар, масалан, тагликлар, ҳайвон ахлатлари ва куллари учундир. Ишлатилган батарейкалар, электроника, ишлатилмайдиган бўёқлар, лампалар ва асбоблар каби маҳсулотлар қайта ишланиши учун махсус жойларга юборилади. Эски кийим-кечак, поябзал ва мебелларни сотиш ёки бериб юбориш тавсия этилади.

Жаҳоннинг ривожланган ва энг кўзга кўринган давлатида чиқиндилар билан бу тарзда “муомала”га киришиш юқори самара берганини ҳисобга олсак, айни дамда Ўзбекистонда ҳам чиқиндиларни саралаш лойиҳаси доирасида атроф-муҳитга сезиларли фойда келтирадиган йўл ва услуб танланганлигини сезиш қийинмас. Яқин келажакда чиқиндидан ҳоли мамлакат сифатида илғор давлатларга етиб олиш имконини ҳам бериши турган гап. Бунинг учун сизу - биздан қилинадиган талаб фақат экологик маданият!

Хўш, ўзингизни қай даражада экологик маданиятли шахс деб санай оласиз? Бу хонадонингиздан чиққан чиқиндиларни ўз хусусиятига мос келувчи ахлат идиши рангини танлаб, ташлаётганингизда билинади.

Машҳура КАРИМОВА,

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий

 коммуникациялар университети 1-босқич магистри

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 13 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс