Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ёшлар ердан унумли фойдаланишмоқда

Ангор туманида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида “Ангор Сурхон ғурури” МЧЖ пахта-тўқимачилик кластерига қарашли дала майдонидан деҳқончилик қилиш учун ер ажратилганди. Ажратилган ерга “Янги турмуш“, ”Деҳқониттифоқ” ва “Қорабоғ” маҳаллаларида яшовчи “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар февраль ойида тарвуз уруғини қадашганди. Ҳозирги кунда тарвузлар пишди ва бозор расталаридан жой эгалламоқда.

 

Меҳнатимиз ўз натижасини бериб, эккан тарвузларимиз ҳосилга кирди. Демак, меҳнат қилсак яхши даромад топамиз, рўзғоримизда каму-кўст бўлмайди. Ўзим ва оила аъзоларим ҳам ишли бўлишди, биргаликда ишлаяпмиз. Бундан жуда хурсандмиз,-дейди қорабоғлик Шуҳрат Тошпўлатов.

 

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 15 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс