Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ангор тумани ҳокими Шоҳжаҳон Абдуллаевнинг Наврўз байрами табриги

     Ассалому алайкум!

    Ҳурматли ва азиз тумандошлар!

    Кўклам нафаси кўнгилларимизда беғубор ҳис-туйғулар уйғотаётган ушбу қутлуғ кунларда, барчамиз тинч ва осойишта, юртимизнинг яна бир қадимий шодиёнаси – Наврўз умумхалқ байрамини кўтаринки кайфият, шоду хуррамлик билан кутиб олмоқдамиз. Авваломбор барчангизни ана шу улуғ байрам билан самимий муборакбод этаман.

     Наврўз – азалий миллий қадриятлар тимсоли, меҳр-оқибат, саховат ва эзгулик рамзи ҳисобланади. Ушбу байрам халқимизнинг бағрикенглик, яхшилик, ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатларини ўзида намоён этади. Юртимизга баҳор фасли кириб келиши билан ҳар йили барчамиз учун суюкли бўлган онажонларимиз, опа-сингилларимиз ва хотин-қизларимизнинг муборак байрамини тантанали равишда нишонлаймиз. Негаки, ҳозирги кунда хотин-қизларимиз жамиятимизнинг барча жабҳаларида фаолият кўрсатишиб, туманимиз, қолверса, жонажон Ўзбекистонимизнинг тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

     Азиз тумандошлар!

     Наврўзда тун билан кун тенглашиб, деҳқончилик, зироатчилик, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига киришилади. Маҳалла-куй, қўни-қўшни бирлашиб, кўчалар, хиёбонлар тартибга келтирилади, беморлар, кўмакка муҳтож инсонлар холидан хабар олинади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Наврўзнинг кўп минг йиллик тарихи ва у бизнинг ўлкамизда пайдо бўлганлиги илмий жиҳатдан исботланган. Бу қадимий айём Шарқ халқлари, турли миллат ва элатлар томонидан тан олиниб, дунё тамаддунида ўз салоҳиятига эга эканлиги, у асрлар оша зукко халқимиз томонидан улуғланиб келинаётгани, одамлар тафаккури ва ҳаётида бебаҳо қадрият сифатида абадий муҳрлангани қалбимизга олам-олам қувонч ва ифтихор бағишлайди.

     Ҳурматли ва қадрли юртдошлар!

    Туманимиздаги ҳар бир хонадонга тотувлик, дастурхонларимизга қут-барака, қалбларга юксак инсоний туйғуларни улашгувчи, халқимизни жипс ва мурувватли бўлишга, кексаларни эъзозлашга, муҳтож ва кўнгли яримларга кўмак беришга, ўртадаги келишмовчиликларни унутишга даъват этувчи Наврўзи олам дилларга шодлик бағишлаган ҳолда кўклам нафаси уфуриб турган дилбар фаслда она табиат билан янада яқинроқ ва уйғун яшашга чорлайди.

    Наврўзи айём барчангизга қутлуғ бўлсин, азиз тумандошлар!

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс