Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ангор тумани ҳокими Шоҳжаҳон Абдуллаевнинг туман аҳолисига мурожаати

  Ассалому алайкум, ҳурматли тумандошлар!

 Хабарингиз бор, Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 2 ноябр куни ўтказилган  видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ошириш юзасидан дарахт экиш бўйича «Долзарб 40 кунлик» эълон қилинган.  Лойиҳа доирасида дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш, табиатни экологик асраш ҳамда аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида Ангор туманида ҳам жорий йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумида 1 млн 67 минг 400 туп манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш  кўзда тутилган.

Қадрли тумандошлар!

“Долзарб қирқ кунлик” давомида кўчат ва қаламчаларни етказиб бериш ҳамда экиш ишларини мувофиқлаштириш учун туман ҳокимлигининг ишчи гуруҳи ташкил этилган. Ишчи гуруҳ томонидан жорий йил куз ва 2022 йил баҳор мавсумларида кўкаламзорлаштириш, манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экиш ишларини тизимли, уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Ҳурматли ангорликлар!

Айни кунларда тумандаги ташкилот, корхона, муассаса ва аҳоли яшаш хонадонларида шунингдек, йўл ёқаларида кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда.  Ушбу хайрли ташаббус халқни бир мақсад йўлида бирлаштирди, ҳамжиҳатлик билан юртни обод қилишга чорлади. Туманда кўчат экиш умумхалқ ҳаракатига айланиб кетди. 

  Маълумки, кўчат экиб, боғ яратиш-халқимизнинг азалий қадриятларидан бири ҳисобланади. Шу боис ҳам, юртимизни яшил маконга айлантириш мақсадади уюшқоқлик билан ҳамжиҳатликда ташкилот, корхона ва муассаса ҳамда маҳаллаларда, шунингдек, кўча бўйларига манзарали, мевали дарахт кўчатларини экиш тадбирларида фаол иштирок этайлик.

 

 

 

 

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс