Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Қонунлар / 2022-02-10
             Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 11 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган
 
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари
Ушбу Қонуннинг мақсади давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишини таъминлаш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқининг кафолатларини таъминлаш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳамда улар мансабдор шахсларининг қабул қилинаётган қарорлар учун масъулиятини ошириш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни тарқатиш тартибини белгилаш.
 
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
2-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчилик
(2-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
(2-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Ушбу Қонуннинг қўлланилиш соҳаси
Ушбу Қонун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга нисбатан татбиқ этилади.
Ушбу Қонуннинг амал қилиши:
жисмоний шахсларнинг шахсига доир маълумотлардан фойдаланишни таъминлаш тартибига;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан аризалар, таклифлар ҳамда шикоятларни кўриб чиқиш тартибига;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўз ваколатларини амалга ошириши муносабати билан улар томонидан давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларига ўз фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш тартибига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
тақдим этилишининг ўзига хос хусусиятлари бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятига тааллуқли бўлган ахборотнинг айрим турларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(3-модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
4-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигининг асосий принциплари
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
улар томонидан тақдим этиладиган ахборотдан ҳамманинг фойдаланиши мумкинлиги, унинг ўз вақтида берилиши ва ишончлилиги;
улар фаолиятининг ошкоралиги ва шаффофлиги;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш эркинлиги;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этишда фуқароларнинг ўз шаъни ва қадр-қимматини тажовузлардан, ўз шахсий ҳаётига аралашувлардан ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз ишчанлик обрўсини ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқларига риоя этиш.
5-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот жумласига қуйидагилар киради:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, норматив ҳамда бошқа ҳужжатлар, шунингдек уларнинг ижро этилишининг бориши тўғрисидаги маълумотлар;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, норматив ва бошқа ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ушбу ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотлар;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, норматив ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисидаги маълумотлар;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурлар амалга оширилиши тўғрисидаги маълумотлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
бюджетдан ажратиладиган маблағлардан, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан фойдаланилиши, ўтказилган танловлар (тендерлар) ва олинган товарларнинг етказиб берилиши тўғрисида, вазирликлар, идоралар, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бошқа бюджет маблағларини тақсимловчилар томонидан ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириладиган тегишли ахборот;
(5-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 августдаги ЎРҚ-559-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 03/19/559/3670-сон)
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари, жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар;
амалга оширилишида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари иштирок этаётган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги маълумотлар;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти соҳасига тааллуқли бўлган тармоқнинг (ҳудуднинг) ҳолатини ва унинг ривожланиш суръатини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар ҳақидаги, шу жумладан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ўтказиладиган (ташкил этиладиган) очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;
бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва бўш иш ўринларини эгаллаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан тузилган мувофиқлаштирувчи ва маслаҳат органлари тўғрисидаги маълумотлар;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларини ўтказиш режалари, шу жумладан мажлисларнинг кун тартиби лойиҳалари, улар ўтказиладиган сана, жой ва вақт, мажлисларда ҳозир бўлиш тартиби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот жумласига қонунчиликка мувофиқ бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.
(5-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўз фаолияти тўғрисидаги ахборот рўйхатини ушбу модда қоидаларига мувофиқ тасдиқлайди.
Давлат ҳокимиятининг вакиллик органлари (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари), уларнинг қўмиталари (доимий комиссиялари), комиссиялари очиқликни таъминлаш мақсадида ўз фаолияти тўғрисидаги ахборот, шу жумладан режалаштирилаётган мажлислар ва тадбирлар, кўриб чиқилиши мўлжалланаётган масалалар, қабул қилинган қарорлар ҳақидаги ахборот ўз вақтида эълон қилинишини (чоп этилишини) таъминлайди.
6-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборот
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш, агар мазкур ахборот қонунда белгиланган тартибда давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар жумласига киритилган бўлса, чеклаб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги фойдаланилиши чеклаб қўйилган ахборотга тааллуқли маълумотларнинг рўйхати, шунингдек маълумотларни бундай ахборот жумласига киритиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
7-модда. Ахборотдан фойдаланувчи ва унинг ҳуқуқлари
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот излашни амалга ошираётган жисмоний ёки юридик шахс ахборотдан фойдаланувчидир.
Ахборотдан фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ишончли ахборотни олиш ва тарқатиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ушбу Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган ахборотни олиш учун бевосита ёхуд ўз вакиллари орқали сўров билан мурожаат этиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишни рад этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
Ахборотдан фойдаланувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(7-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
8-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасидаги ваколатларига қуйидагилар киради:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланувчиларнинг фойдаланишини таъминлашга доир фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, норматив ва бошқа ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ҳамда қабул қилинишини ташкил этиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича ўтказилаётган тадбирлар мониторинг қилинишини ҳамда доимий равишда комплекс баҳоланишини ташкил этиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш учун масъул бўлган мансабдор шахсларни белгилаш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида уларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириладиган ахборот рўйхатини тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги фойдаланилиши қонунчиликка мувофиқ чеклаб қўйилган ахборотга тааллуқли маълумотларнинг рўйхатини тасдиқлаш;
(8-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги эълон қилиниши (чоп этилиши) лозим бўлган ахборот материалларини тасдиқлаш;
ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ҳозир бўлиши тартибини белгилаш;
ахборотдан фойдаланувчиларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотдан монеликсиз фойдаланишини таъминлаш, ушбу Қонун 6-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳол бундан мустасно;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида уларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириладиган ахборотнинг ўз вақтида берилишини ва ишончлилигини таъминлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига нисбатан тегишли чоралар кўриш.
(8-модда биринчи қисмининг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг раҳбарлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасида қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(8-модданинг икинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
9-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот манбалари
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот манбалари қуйидагилардан иборат:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий нашрлари;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларининг, шунингдек ушбу органлар томонидан ваколат берилган мансабдор шахсларнинг чиқишлари ва баёнотлари;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ахборот хизматларининг хабарлари;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари расмий веб-сайтларининг материаллари;
оммавий ахборот воситаларининг материаллари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
Қонунчиликка мувофиқ бошқа манбалар ҳам давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот манбалари бўлиши мумкин.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
10-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизмати
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотни тайёрлаш ҳамда тарқатиш вазифаларини бажарувчи, шунингдек оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ҳамкорликни таъминловчи таркибий бўлинмаси ёхуд ушбу вазифаларни бажариш зиммасига юклатилган шахс давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ахборот хизматидир (бундан буён матнда ахборот хизмати деб юритилади).
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
Ахборот хизмати оммавий тадбирларни ташкил этиш, ахборот хабарларини (пресс-релизлар, бюллетенлар ва ҳоказоларни) тарқатиш, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-сайтида уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш ва янгилаб бориш йўли билан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш чора-тадбирларини кўради. Ахборот хизмати давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот тарқатишнинг қонунчиликка зид бўлмаган бошқа усулларидан ҳам фойдаланиши мумкин.
(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ахборот хизматининг фаолиятини ташкил этиш тартиби давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан белгиланади.
2-боб. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш тартиби
11-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш усуллари
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш усуллари қуйидагилардан иборат:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш (чоп этиш);
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни уларнинг расмий веб-сайтларида жойлаштириш ва янгилаб бориш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳамма кириши мумкин бўлган хоналарга ва жойларга жойлаштириш ҳамда янгилаб бориш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали тақдим этиш;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши учун шароитлар яратиш;
ахборотдан фойдаланувчиларнинг сўрови асосида уларга давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида оғзаки ва ёзма шаклда (шу жумладан электрон ҳужжат шаклида) ахборот тақдим этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш қонунчиликка мувофиқ бошқа усуллар билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
12-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш (чоп этиш)
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш (чоп этиш) давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий нашрлари, расмий веб-сайтлари, шунингдек оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилади.
13-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-сайтлари
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-сайтлари Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ушбу органларга ёки бўйсунув тартибида юқори турувчи органга тегишли бўлган ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган расмий веб-сайт сифатида идентификация қилинадиган, ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган ресурсдир.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-сайтларида ушбу Қонун 5-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ахборотдан ташқари қуйидагилар жойлаштирилиши мумкин:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг раҳбарлари тўғрисидаги маълумотнома тарзидаги ахборот (биографик маълумотлар, фуқароларни қабул қилиш кунлари ва ҳоказо);
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳамда улар таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг телефон рақамлари ҳамда почта манзиллари, электрон почта манзиллари, маълумот хизмати телефонларининг ва ишонч телефонларининг рақамлари, жамоат транспортининг қатнов йўллари, тўхташ жойларининг номлари ва йўналиш рақамлари;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг раҳбарлари, шунингдек ушбу органлар томонидан ваколат берилган мансабдор шахслар чиқишларининг ҳамда баёнотларининг матнлари;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳузурида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларининг рўйхати;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги таҳлилий маърузалар ҳамда ахборот тусидаги шарҳлар;
аризаларни, таклифларни, шикоятларни қабул қилиш тартиби тўғрисида ахборот;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларни қабул қилиш тартиби ҳақидаги ахборот;
келиб тушган аризаларни, таклифларни, шикоятларни, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровларни кўриб чиқишнинг умумий натижалари ҳақидаги ахборот.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
амалга оширилаётган профилактика тадбирларининг моҳияти ва аҳамиятига бағишланган материаллар, қонунийликнинг ҳолати ва жиноятчиликнинг даражаси ҳақидаги маълумотлар, содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳамда уларга чек қўйиш чора-тадбирлари ҳақидаги ахборот.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонунига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-сайтларида қонунчиликка мувофиқ уларнинг фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборот ҳам жойлаштирилиши мумкин.
(13-модданинг учинчичи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-сайтларидаги ахборот давлат тилида жойлаштирилиши керак. Расмий веб-сайт бошқа тиллардаги шаклларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ўз расмий веб-сайтларида жойлаштириладиган ахборотнинг санаси қўйилган бўлиши ҳамда у вақти-вақти билан янгилаб борилиши керак. Ахборотни янгилаб бориш даврийлиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан белгиланади, лекин у ҳафтасига бир мартадан кам бўлмаслиги керак.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилган ахборот ишончли бўлиши керак ва у оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган ахборот билан тенг кучга эга бўлади.
14-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ҳамма кириши мумкин бўлган хоналар ва жойларга жойлаштириш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўзлари эгаллаб турган ҳамма кириши мумкин бўлган хоналарда ва (ёки) бошқа ажратилган жойларда тегишли органнинг фаолияти тўғрисидаги ахборот билан ахборотдан фойдаланувчилар танишиши учун ахборот стендларини ва (ёки) шундай мақсад учун мўлжалланган бошқа техник воситаларни жойлаштириши шарт.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ахборот стендларида ва (ёки) шундай мақсад учун мўлжалланган бошқа техник воситаларда қуйидагилар бўлиши керак:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳуқуқий мақомини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, маълумот хизмати телефонларининг, ишонч телефонларининг рақамлари;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг режалаштирилаётган очиқ ҳайъат мажлислари тўғрисидаги ахборот;
аризаларни, таклифларни ҳамда шикоятларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровни қабул қилиш тартиби ҳақидаги ахборот;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларининг рўйхати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ахборот стендларида ва (ёки) шундай мақсад учун мўлжалланган бошқа техник воситаларда қонунчиликка мувофиқ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборот ҳам бўлиши мумкин.
(14-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
15-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали тақдим этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни ахборот-кутубхона ва архив фондлари орқали қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этади.
(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
16-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши учун шароитлар яратиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳайъат мажлислари очиқ тарзда ўтказилади, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўзларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши учун шароитлар яратади.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида ахборотдан фойдаланувчиларнинг ҳозир бўлиши тартиби ушбу органларнинг тегишли норматив ҳужжатлари билан белгиланади.
17-модда. Оммавий ахборот воситалари вакилларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишини таъминлаш
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўз фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакилларининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳузурида аккредитация қилинишини амалга ошириши мумкин.
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари оммавий ахборот воситаларининг аккредитация қилинган вакилларини ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида олдиндан хабардор қилади, уларга ўз касбига доир вазифаларини бажаришда кўмаклашади.
Оммавий ахборот воситаларининг аккредитация қилинган вакиллари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
бўлиб ўтадиган очиқ ҳайъат мажлислари ва бошқа оммавий тадбирлар тўғрисида олдиндан ахборот олиш;
аккредитация қилувчи органнинг биноларига (хоналарига) ва бошқа объектларига аккредитация қилувчи орган томонидан белгиланган тартибда кириш;
очиқ ҳайъат мажлисларида ва бошқа оммавий тадбирларда ҳозир бўлиш;
аккредитация қилувчи органнинг масъул шахсларидан зарур ҳужжатлар ва материалларни сўраш ҳамда олиш, оммавий тадбирларнинг ёзувлари билан танишиш ҳамда улардан кўчирма нусхалар олиш;
олинган ёзувлардан оммавий ахборот воситалари материалларини тайёрлашда фойдаланиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
Оммавий ахборот воситаларининг аккредитация қилинган вакиллари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(17-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-боб. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровни кўриб чиқиш тартиби
18-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўров
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўров (бундан буён матнда сўров деб юритилади) ахборотдан фойдаланувчининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этиш ҳақида ушбу органларга ва (ёки) уларнинг мансабдор шахсларига йўлланадиган оғзаки ёки ёзма шаклдаги (шу жумладан электрон ҳужжат шаклидаги) талабидир.
19-модда. Сўровни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби
Ахборотдан фойдаланувчининг сўрови рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан кўпи билан ўн беш кунлик муддатда кўриб чиқилиши керак.
Оммавий ахборот воситасининг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек мансабдор шахсларнинг интервьюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўрови кўпи билан етти кунлик муддатда кўриб чиқилади.
Агар ахборотдан фойдаланувчининг сўровини кўриб чиқиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ваколатларига кирмаса, сўров сўралаётган ахборотни тақдим этиш ваколатига киритилган органга рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан уч иш куни ичида юборилади, ахборотдан фойдаланувчи эса бу ҳақда хабардор қилинади.
Расмий нашрларда, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган (чоп этилган) ёхуд расмий веб-сайтларда жойлаштирилган ахборот сўралганда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари сўровга бериладиган жавобда сўралаётган ахборот эълон қилинган (чоп этилган) расмий нашрнинг, оммавий ахборот воситасининг номи, чиқарилиш санаси ҳамда рақамини ва (ёки) сўралаётган ахборот жойлаштирилган расмий веб-сайтнинг электрон манзилини кўрсатган ҳолда ҳавола бериши мумкин.
Агар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари олинган сўров бўйича давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органлари ваколатлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлмаса, ахборотдан фойдаланувчига сўров рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан уч иш куни ичида тегишли жавоб юборилади.
Сўров рад этилган тақдирда ахборотдан фойдаланувчига асослантирилган жавоб юборилади.
20-модда. Сўровга қўйиладиган талаблар
Жисмоний шахснинг сўровида унинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва сўровнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак. Юридик шахснинг сўровида юридик шахснинг тўлиқ фирма номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган, сўровнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.
Ёзма сўровлар ахборотдан фойдаланувчининг шахсий имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак. Сўровни шахсий имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган тақдирда, у қўшимча равишда тузувчининг ҳам фамилияси, исми, отасининг исми қўйилган ҳолда унинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ахборотдан фойдаланувчини идентификациялаш имкониятини берадиган маълумотлар кўрсатилмаган сўров аноним ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.
Сўров унда қўйилган масалалар юзасидан ахборот тақдим этиш ваколатига кирадиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органига ёки мансабдор шахсга юборилади.
Белгиланган тартибда юборилган сўров кўриб чиқилиши шарт.
4-боб. Якунловчи қоидалар
21-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(21-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
22-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
(22-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
 
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
23-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
24-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 5 май,
ЎРҚ-369-сон

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс