Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Семинар бўлиб ўтди

Ангорда томорқадан самарали фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди. Унда туман ҳокими Қ.Мардонов, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси вилоят вакили Б.Қодиров, фермерлар ва томорқа ер эгалари иштирок этишди.

Улуғбек маҳалласи бўлиб ўтган семинарда аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш, бир йилда 2-3 маротаба ҳосил олишда "Сайхунобод тажрибаси"ни амалга ошириш бўйича тавсиялар берилди.
Туман ҳокими аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш, шу йўл билан оилалар моддий манфаатдорлигини янада ошириш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг мамлакатимиз фермерларига мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг,  ҳудудда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси асосида кўчатлар экиш бораси олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишилди.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 22 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс