Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ангор тумани давлат солиқ инспексияси бошлиғи Ориф Муратовнинг август ойи якуни бўйича ҳисоботи

Ангор тумани давлат солиқ инспексияси бошлиғи Ориф Муратовнинг август ойи якуни бўйича ҳисоботи

Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи! Бугун давлат солиқ органлари ходимлари ўз фаолиятини мазкур тамойил асосида йўлга қўйиб, солиқ тўловчиларнинг энг яқин кўмакчиси ва ишончли ҳамкорига айланмоқда.
Туманимизда фаолият кўрсатаётган 1389 та юридик шахслар ҳамда
1305 та якка тартибдаги тадбиркорлар мавжуд бўлиб, шундан 37 та бюджет корхоналари, 51 та нотижорат, 1301 та тижорат ва 48 та якка тартибдаги ҳунармандлар фаолият юритмоқда.
Хусусан жорий йилнинг август ойида туманимизда фаолият юритаётган 254 та тадбиркорлик субйектининг 254 та муаммолари ўрганилиб, имтиёзли кредит олиш, дастлабки бухгалтериясини юритиш, ҳисоботларни тўлдириш ва топшириш каби 31 дан ортиқ масалалар бевосита солиқ органлари ходимлари кўмагида ҳал этилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 22 июн кунидаги ЎРҚ 785-сонли “Солиқ ва божхона қонунчилигини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш” тўғрисидаги қонунига асосан Солиқ кодексининг 412-модда биринчи қисмининг
1-банди: саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Агар объектнинг
1 кв. метри қиймати ушбу бандда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлса, солиқ тўловчи кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолашни амалга оширишга ҳақли. Бунда мустақил баҳолаш натижалари, шу жумладан солиқ тўловчи томонидан ўтган икки йилда ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади»; Солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида ушбу Кодекс
411-моддаси иккинчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган объектларга нисбатан солиқ базаси қуйидаги миқдорларда 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлиши мумкин эмас: Тошкент шаҳрида — икки миллион беш юз минг сўм; Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида — бир миллион беш юз минг сўм; бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда — бир миллион сўм этиб белгиланган.
Чунга асосан туманда 190 та корхонадан 1374.0 млн сўм мол мулк солиғи ҳисобланди.
Бундан ташқари, фаолиятини тўхтатган 42 нафар тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилиб, фаолиятларини қайта тиклашга эришилди.
Тадбиркорлар учун тенг рақобат муҳитини яратиш, ноқонуний тарзда савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланишнинг олдини олиш мақсадида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидагн назорат тадбирлари ўтказилиб, 24 нафар фуқаролар ҳеч қандай ҳужжатларсиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётганлиги аниқланди. Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида ушбу фуқароларнинг
22 нафари белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, қонуний тарзда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйдилар.
Хўжалик юритувчи субйектлар билан ўтказилган бевосита мулоқотлар ва кенг кўламли тушунтириш ишлари пировардида август ойида 54 та корхонадаги 86 нафар норасмий ишловчи фуқароларнинг фаолияти легаллаштирилди.
Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 61 нафар, савдо ва умумий овқатланиш корхонарларида
21 нафар, қишлоқ хўжалиги соҳасида 4 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва буджетга 10 млн сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.
Мамлакатимизда Президентимиз бошчилигида узоқни кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида бизнес учун эркин ва тенг рақобат майдони юзага келмоқда. Бунинг самараси тадбиркорлик субйектларининг умумий товар айланмасида ҳам акс этмоқда.
Жумладан, туманда 620 та субйектнинг товар айланмаси ўтган йилга нисбатан кўпайиб, жами товар айланмаси ўсиши 112,3 фоизни ташкил этмоқда.
Аҳамиятлиси, 2022-йилнинг август ойи давомида туманимиз солиқ тўловчилари томонидан 4,6 млрд сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси
395 млн сўм ортиғи билан бажарилди. (Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 138,8 фоизга кўпдир.) Буджетга йўналтирилган солиқларнинг асосий қисми 2.1 млрд сўми, яъни 45,5 фоизи юридик шахслар, 1,2 миллиард сўми ёки 27,4 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.
Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг 1,6 млрд сўм ёки 34,5 фоизини жисмоний шахслар даромад солиғи, 886,0 млн сўм ёки
19,4 фоизини жисмоний шахсларнинг йер солиғи, 429,3 млн сўм ёки 9,4 фоизини айланмадан солиқ, 221,4 млн сўм ёки 4,9 фоизини жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи ҳамда қолган 1,4 млрд сўм ёки 31,8 фоизини эса бошқа солиқлар ва йиғимлар ташкил этди.
Солиқ қарздорлигини қисқартириш борасида олиб борилган изчил ишлар натижасида 58 та корхона томонидан умумий миқдорда 86,1 млн сўмлик солиқ қарздорлиги тўлаб берилди.
Юртбошимизнинг “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари яна 10 тага оширилиши норасмий бандликни камайтириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда туманимизда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 2440 нафарни ташкил этади.
Солиқ тизимини рақамлаштириш борасида олиб борилаётган изчил ишлар, амалиётга татбиқ этилаётган автоматлаштирилган ахборот тизимлари солиқ муносабатларини йенгиллаштириш, хато ва камчиликларни ўз вақтида тўғрилаш имконини бермоқда. Биргина мисол жорий йилнинг июн-август ойлари давомида “Автокамерал” дастурий маҳсули орқали туман миқёсидаги 112 та хўжалик юритувчи субйектнинг солиқ ҳисоботларида хато ва камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан текширувдан олдинги таҳлил асосида хабарномалар юборилди.
Чундан 91 нафар тадбиркорлик субйектлари томонидан йўл қўйилган
199.9 млн сўм миқдордаги солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар ўз вақтида тўлиқ бартараф этилди.
Мисол учун Ангор туман Давлат солиқ инспексиясида рўйхатга олинган "Бехрузбек Нур" МЧЖ томонидан “Автокамерал” дастурий маҳсули орқали юборилган хабарномага асосан 9.9 млн сўм айланмадан олинадиган солиқ бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан белгиланган муддатда қайта ҳисобот тақдим этилди. Натижада солиқ кодексига мувофиқ қўлланилиши лозим бўлган 3,9 млн сўм миқдоридаги молиявий жариманинг олди олинди.
Чунингдек, ДСИга юридик ва жисмоний шахслар томонидан келиб тушган
20 та мурожаат батафсил ўрганилиб, уларнинг 15 таси ижобий ҳал этилди. 5 та мурожаат юзасидан тушунтиришлар берилди.
Таъкидлаш жоизки, “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида олиб бораётган ишларимиз янада изчиллик касб этади. Зеро, биз солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори ва энг яқин кўмакчисимиз!

Ориф Муратов,
Ангор туман Давлат солиқ инспексияси бошлиғи

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 17 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс