Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Мурожаат ва ечим

Жумагул Очилова Ангор туманининг Янги турмуш маҳалласида яшайди. 3 нафар фарзанднинг онаси. Ж.Очилова фарзандлари билан биргаликда 13 йил давомида уй-жойи йўқлиги сабабли ижарада яшади. Туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан унинг уй-жой масаласида қилган мурожаати ўрганилди ва ижобий ечимини топди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 285-сонли қарорига асосан Республика Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан уй-жойнинг бошланғич тўлови тўлаб берилди.
Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан икки хонали уй тўлиқ битказилиб, Жумагул Очилова оиласига топширилди.
-Фарзандларимни ёлғиз вояга етказяпман. Оилавий шароитимиз оғир бўлганлиги учун уй-жой масаласида мурожаат қилгандим. Мана мурожаатимиз ижобий ҳал этилиб, янги уйга кўчиб ўтдик. Бунинг учун юртбошимизга миннатдорчилик билдираман,-дейди Жумагул Очилова.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 29 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс