Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Масъуллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ангор туманида Сурхондарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Рўзигул Сафарова, туман ҳокими Шоҳжаҳон Абдуллаев, сектор раҳбарлари ҳамда масъуллар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Унда жорий йил давомида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.

 

Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатларнинг парвариши ҳамда куз мавсумида кўчат экилиш жараёнларига тайёргарлик  кўриш мавзусига алоҳида тўхталиб ўтилди.

 

Бундан ташқари, чиқиндилар билан боғлиқ бўлган  муаммоли масалалар ҳам муҳокама қилиниб, бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 26 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс