Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Мурожаат ва ечим

Жорий йилнинг 5 март куни Ангор тумани ҳокими Шоҳжаҳон Абдуллаев бошчилигида 5-сонли умумтаълим мактабида сайёр қабул ўтказилганди. Унда Гулзор маҳалласида яшовчи фуқаро Шавкат Ашуров ҳам иштирок этиб, пойабзал таъмирлаш учун махсус тикув машинкаси олишда амалий ёрдам сўраганди. Унинг мурожаати ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.
Маҳалламизга бириктирилган ҳоким ёрдамчиси оилавий шароитимизни ўрганди ва субсидия асосида ёрдам берилишини айтди. Кўп вақт ўтмай таъминотчи келиб, битмай қолган уйимизнинг хонасини таъмирлаб берди. Шундан сўнг, тикув машинкаси ва керакли жиҳорларни олиб келиб беришди. Олдин кўчада оддийгина стол устида қўлбола қилиб тикиб, мижозларга хизмат кўрсатардим. Сифати унчалик яхши чиқмасди. Давлатимиз томонидан менга кўрсатилган кўмакдан хурсандман, дейди Шавкат Ашуров.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 26 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс