Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
2023- йилда юртимизда Aҳолини рўйхатга олиш қандай амалга оширилади.

2023- йилда юртимизда Aҳолини рўйхатга олиш қандай амалга оширилади.
Мазкур жараён уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич, тайёргарлик босқичи бўлиб, 2-3 йилга яқин вақт давом етади.
Тайёргарлик жараёнидаги енг муҳим масала, аҳолини рўйхатга олишда фаол иштирок етиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш, реклама роликлари, логотип ва шиорлар ишлаб чиқиш ҳамда бошқа шу каби тадбирлар амалга оширилади.
Яна бир муҳим вазифалардан бири бу –шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг схематик режаларини ва маъмурий туманлар хариталарини тайёрлаш ҳамда аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйхатини тузиш ҳисобланади. Бунда маҳалла, қишлоқ ва овулларнинг чегаралари, кўчаларда ном белгиларининг ўрнатилганлиги, турар
ва нотурар жойларнинг аниқ сони ҳамда уйларнинг рақамланганлиги аниқлаштириб олинади.
Тайёргарлик босқичида аҳолини рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳужжатлар, жумладан, рўйхатга олиш варақалари, рўйхатга олишни ташкил етиш ва ўтказиш, унинг натижаларини олиш ва еълон қилиш методологияси ишлаб чиқилади.
Шунингдек, рўйхатга олувчиларни танлаш ҳам енг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Чунки маълумотларнинг тўғрилигига бевосита айни улар масъул бўлади ва шакллантирилган маълумотлар реал бўлиши шарт. Бу жараёнга ҳар хил ёшда ва касбда бўлган шахслар жалб етилиши мумкин. Биринчи навбатда, Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари ходимлари, олий таълим муассасалари ўқитувчилари ва юқори босқич талабалари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқитувчилари, шунингдек, бошқатоифадаги шахслар ҳам, улар мазкур жараёнда иштирок етишга рози бўлган тақдирда, жалб қилиниши мумкин.
Давлат статистика қўмитаси томонидан туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари билан биргаликда жойларда рўйхатга олувчи ходимларни ўқитиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил етилади ва зарурат туғилса, уларга қўшимча маслаҳатлар берилади.
Иккинчи босқич, асосий босқич бўлиб, бу тахминан 10-60 кунгача давом етади. Бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш материаллари топширилади.
Мамлакатимизда 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш тадбири анъанавий усулда, яъни рўйхатга олувчи шахслар томонидан ҳудудларда уйма-уй кирган ҳолда,юзма-юз суҳбат асосида, қоғоз шаклидаги рўйхатга олиш варақаларини тўлдириш орқали амалга оширилади.
Учинчи босқичмуддати қарийб икки йилгача бўлиб, рўйхатга олиш жараёнида тўпланадиган статистик маълумотлар ягона електрон ахборотлар тизимига киритилиб, маълумотлар кодлаштириш ёрдамида таҳлил қилинади ва натижалар еълон қилинади.
Aмалдаги меъёрий ҳужжатларга биноан, якуний маълумотларни уч тилда еълон қилиниши кўзда тутилган. Чора-тадбирлар дастурига асосан 2025 йил 1 декабрига қадар аҳолини рўйхатга олиш натижалари расман чоп етилади ва еълон қилинади ҳамда аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки ва якуний маълумотлари архивда сақлаш учун тайёрланади.
Aхборот хизмати

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс