Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ангор туманида семинар-тренинг ўтказилди

 

Ангор туманида Япония давлат гранти асосида  ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда семинар-тренинг ўтказилди. Унда  Республика болалар ижтимоий мослашув маркази-ижтимоий ходимлари томонидан болалар ишлар бўйича туман, шаҳар Комиссиялари котибияти учун Комиссиялар фаолиятини қайта ташкил этиш ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари бўйича маълумотлар берилди. Тренингда иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда амалий машғулотлар ҳам бажаришди.

Биз тренинг давомида болаларга нисбатан зўравонлик турлари, унинг сабаблари ва оқибатлари ҳақида тўхталиб ўтдик. Шунингдек, Комиссиянинг вазифалари ва функсиялари бўйича маълумотлар бериб ўтдик,-дейди Республика болалар ижтимоий мослашув маркази-ижтимоий ходими Нигора Қозиева.

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс