Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Балиқчилик етти хазинанинг бири

 

Юртимизда қишлоқ хўжалигининг алоҳида тармоқларидан бири бўлган балиқчилик тармоғини ривожлантириш, парҳезбоп ва фойдали неъматни етиштиришни йўлга қўйиш юзасидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Етти хазинанинг бири бўлган балиқчиликни ота-боболаримиз азалдан ҳалол ва пок луқма сифатида эътироф этиб келишган. Шу боис ҳам мамлакатимизда аҳолининг балиқ маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш учун тадбиркорликнинг янги йўналишларини ривожлантириш, шунингдек, жойларда янги иш ўринлари яратишга эътибор қаратилган. Ангор туманида ҳам бугунги кунда 81.1 гектар сунъий сув ҳавзаларида  20 та балиқчилик хўжаликлари  фаолияти йўлга қўйилган бўлиб,  жами 40 та янги иш ўрни яратилган. Туманнинг Баҳор маҳалласи ҳудудидаги “Фаввора нур” балиқчилик кластерининг ташкил этилганлигига 4 йилдан ошди. Шу йиллар давомида хўжаликда сазан ва оқ амур каби балиқ турлари парваришланмоқда.

Албатта, мамлакатимизда балиқчиликнинг ривожланиши аҳолининг балиқ ва балиқ маҳсулотларига бўлган талабини қондириш, уларнинг турини кўпайтириш ва таннархини арзонлаштириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 21 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс