Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Cеминар бўлиб ўтди.

 

Жорий йилнинг 8 феврал куни Ангор туманида “2022-йил ҳосили учун парваришланаётган бошоқли дон экинларида занг касалликларининг тарқалиши ва уларга қарши курашиш” мавзусида семинар  бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Усмон Турапов, туман ҳокими Шоҳжаҳон Абдуллаев ҳамда алоқадор бошқарма ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди. Семинар давомида 2022-йил ҳосили учун экилган кузги бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил етиштириш бўйича керакли тавсиялар берилди. Шунингдек, агротехник тадбирлар мутахассислар томонидан амалиётда кўрсатиб ўтилди.

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс