Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинмоқда

 

Сўнгги йилларда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини кўпайтириш орқали ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида экин майдонлари сезиларли даражада кенгайтирилди. Хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган Ангор туманида ҳам жаҳон бозорлари талабларига жавоб бера оладиган рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Туманда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари маҳаллий бозорларга шунингдек, хорижий давлатларга етказиб берилади.

  2021 йилда 8 млн 800 минг АҚШ доллари миқдорида экспорт режаси белгиланган бўлса, йил якунига қадар 10 млн 300 минг АҚШ  доллари миқдорида экспорт амалга оширилган. Яъни режа 117 фоизга бажарилган. Жорий йилда ҳам туманда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ички бозорларга ва хорижий давлатларга етказиб берилмоқда.

 

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс