Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ёшлар учун ер ажратилди

   Жорий йилнинг 8 июнь куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Ангор туманида ўқув амалий семинар ўтказилди. Семинарда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Ҳайитов, вилоят сектор раҳбарлари ҳамда Ангор, Қизириқ, Бандихон, Жарқўрғон, Термиз, Шеробод ва Музработ туманларидан алоқадор ташкилот вакиллари иштирок этди.  Иш билан банд бўлмаган аҳолининг даромадларини кўпайтириш мақсадида, ғалладан бўшаган майдонлардан ер ажратиб бериш мавзусига бағишланган семинар давомида “Тўлқин” маҳалласида яшовчи ёшларга 20 сотихдан ер берилди.

-Хонадонимизда учта оила яшаймиз. Томорқамиз 10 сотихдан иборат. Деҳқончилик билан доимий шуғулланиб келамиз. “Ёшлар дафтари”га киритилганлигим учун 20 сотих ер берилди. Бу оиламиз учун айни муддао бўлди. Эндиликда қўшимча ердан ҳам даромад топиб, оиламиз бюджетини яхшилаш имкониятига эгамиз. Тайёр ҳайдалган жойга бозорбоп маҳсулотларни экишни режалаштиряпмиз,-дейди А.Холмуродов.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс