Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
ТАЙИНЛОВ

    Ангор тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт камбағалликни қисқартириш бўлими  бошлиғи лавозимига янги тайинлов амалга оширилди.

Ядгаров Шерзод Холмуротович бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан  шу кунга қадар туман молия бўлими мудири лавозимида ишлаб келган Мамаюсупов Олламурад Намозович туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман иқтисодий тараққиёт камбағалликни қисқартириш бўлими  бошлиғи этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида, Мамаюсупов Олламурад Намозович 1980 йил 4 июнда Музработ туманида туғилган. 2008 йилда Термиз давлат университети тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: молиячи.

Меҳнат фаолияти давомида Музработ тумани ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бош мутахассиси, Музработ тумани молия бўлими бош ҳисобчиси ўринбосари ҳамда Сурхондарё вилояти Молия бошқармаси капитал қўйилмаларни молиялаштириш шуъбаси мудири лавозимларида фаолият юритган.

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс