Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни ижроси доирасида

Ангор тумани Ғазначилик хизмати бўлими томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида, 2023 йил 9 ой давомида жами 2150 та 35,1 млрд сўмлик шартномалар рўйхатга олинган бўлиб, Шундан:
– электрон дўкон орқали жами 1235 та 4,9 млрд сўмлик;
– электрон ауцион орқали 8 та 0,3 млрд сўмлик;
– энг яхши таклифларни танлаш орқали 131 та 12.2 млрд сўмлик;
– ягона етказиб берувчилар билан жами 161 та 3,7 млрд сўмлик;
– тўғридан–тўғри шартнома тузиш орқали жами 615 та 13,8 млрд сўмлик шартномалар ғазначиликда белгиланган тартибда рўйхатга олинган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Буджет Кодексининг 122-моддаси 3-бандида “Буджет ташкилотлари ва буджет маблағлари олувчиларнинг буджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007-йил 28-февралдаги ПҚ-594-сони “Давлат буджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини 6-бандида “Белгилаб қўйилсинки, буджет ташкилотларининг товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар билан шартномалари, шунингдек буюртмачиларнинг Давлат буджети маблағлари ҳисобига капитал қурилишга оид шартномалари мажбурий тартибда Ғазначиликда рўйхатга олиниши шарт ва фақат у амалга оширилгандан кейин кучга киради” деб кўрсатилган.
Аммо жорий йилда Давлат харидлари тўғрисидаги Қонун талабларига риоя этилмаган ҳолда, буджет ташкилотлари билан товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар ўртасида жами 38 ҳолатда 2,8 млрд сўмлик шартномалар тузилган ва ғазначиликдан рўйхатдан ўтказилмаган. Бунинг натижасида асосланмаган кредитор қарздорликларни юзага келтирган. Ушбу қарздорликларни ундириш учун иқтисодий ва ҳакамлик судларига мурожаат қилиб ижро ҳужжатлари қабул қилиб тўловларни амалга оширган.
Соҳалар кесимида эса, мактабгача таълимда 0.4 mlrd.soъм, туман ҳокимликлари 0,8 млрд сўмлик, соғлиқни сақлаш 0,4 млрд сўмлик, халқ таълими 0,6 млрд сўмни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 24-июндаги “Таъсисчиси буджет ташкилотлари бўлган унитар корхоналарга ғазначилик орқали хизмат кўрсатишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сонли Қарорига асосан, ҳозирги кунда автомобил йўллари бошқармаси тасарруфидаги 1 та корхона ғазначилик тизими билан қамраб олинган.


Ангор тумани Ғазначилик хизмати
бўлими бошлиғи: Р.Бердиев

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 14 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс