Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
“Ташаббусли бюджет” ижроси назоратда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори ҳамда соҳага доир бошқа қонун ҳужжатлари ижроси юзасидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар асосида 2022 йил апрель ойида Ангор тумани бўйича жами 11 та лойиҳалар ғолиб деб топилди.

Жорий йилда биринчи босқич учун лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 2022 йилги туман маҳаллий бюджетининг жами режасининг 2,5 фоиз, 2021 йил якунига кўра шаклланган қўшимча маблағлар ҳамда
2022 йилнинг 01 январь ҳолатига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан “Фуқаролар ташаббуси бюджети” жамғармасига жами
4, млрд 210 млн.сўм маблағ ажратилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 апрелдаги “Туман ва шаҳар бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш жараёнларида фуқароларнинг иштирокини янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПҚ-197-сонли қарори билан 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча
935,9 млн. сўм маблағ ажратилди.

Улардан 500 млн сўмлик 1 тасини ички йўлларни таъмирлаш,
2 млрд 188 млн 182 минг сўмлик 5 тасини умумтаълим мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлаш, 950 млн сўмлик 1 тасини тиббиёт муассасаларини таъмирлаш ва жиҳозлаш, 547 млн 734 минг сўм сўмлик 2 тасини маҳалла фуқаролар йиғинларининг маъмурий биносини тамирлаш, 360 млн сўмлик 1 тасини туман марказий кўчаларига тунги ёритқич чироқларни ўрнатиш, 600 млн сўмлик 1 тасини қабристон ҳудудларни обод этиш тўсиқ деворлар билан ўраш  бўйича лойиҳалар ташкил этади.

Ҳозирда, мазкур лойиҳалар ижроси юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқиш ва тегишли экспертизадан ўтказиш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, жараёнлар вилоят прокуратураси, вилоят молия бош бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокидаги ишчи гуруҳлар томонидан алоҳида назоратга олинган.

 

Ш.Х.Нормуродов

Ангор туман прокурори

катта ёрдамчиси

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 19 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс