Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ангор туманининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ангор туманининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Бюджет кодексининг 99-моддаси, 2022-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунига мувофиқ ҳамда Сурхондарё вилоят молия бош бошқармасининг 2021 йил 30-декабрдаги 22-04-10/6399-сонли хатини инобатга олиб, халқ депутатлари Ангор туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни ижро ва раҳбарлик учун қабул қилинсин.
  2. Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунига мувофиқ, Ангор туман маҳаллий бюджетининг 2022-йил учун даромадлари 68018,5 млрд сўм, харажатлари 130250,2 млрд сўм прогноз қилинганлиги ҳамда республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар 62231,7 млрд сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
  3. 2022-йил учун туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнози 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  4. 2022-йил учун туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнози 2-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  5. 2022-йил учун туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар нормативлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, ажратмалар нормативлари бўйича вилоят маҳаллий бюджети билан туман маҳаллий бюджетининг тақсимотини ўрнатилган тартибда туман бўйича Ғазначилик бўлинмаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

  1. 2022-йил учун туман маҳаллий бюджетининг даромадлари ва харажатларининг прогнози 4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
  2. 2022-йил учун туман маҳаллий бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Қонунда белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  1. 2022-йил учун туман бюджети захира жамғармаси ҳажмлари 1,2 млрд сўм миқдорида белгилансин.

Туман бюджетининг 2022-йил учун захира жамғармаси тегишли бюджет тасдиқланган умумий харажатининг камида 1,0 фоизи миқдорида шакллантирилсин.

  1. 2022-йил учун туман бюджети шахсий ғазна ҳисоб варақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 7-иловага мувофиқ белгилансин.
  2. Ўзбекистон Республикасининг мазкур Қонуни билан 2022-йилда халқ депутатлари туман Кенгаши маҳаллий бюджетни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилганлиги инобатга олинсин.

Шунингдек, 2022-йилда қуйидаги солиқ турлари:

а) туман бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган қатъий белгиланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

айланмадан олинадиган солиқ;

Мобил алоқа хизматлари учун аксиз солиғи ва алкогол маҳсулотлари, тамаки маҳсулотлари аксиз солиғи, шу жумладан, пиво учун аксиз солиғидан тушумлар 2021-йил 1-июл ҳолатига кўра туман аҳолисидаги улушига мувофиқ тақсимлансин.

Давлат мулкини фойдаланишга (ижарага) беришдан тушумлар

б) туман маҳаллий бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:

фойда солиғи (Ўзбекитсон Респубилкаси Президенти қарори билан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ йирик солиқ тўловчилар, Ўзбекистон Республикасида доимий фаолият олиб борувчи муассаса орқали фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан, шунингдек норезиденларнинг тўлов манбаида ушлаб қолинадиган даромадларидан тўланадиган фойда солиғидан ташқари).

электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

қонунчиликда белгиланган миқдорлардаги давлат божлари (патент божларидан ва лицензиялар берганлик учун давлат божларидан ташқари);

қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;

қонунчиликда белгиланган миқдорларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализатсия қилишдан тушган тушумлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) ва ажратмалар;

бошқа тушумлар.

в) туман бюджети ўртасида тақсимланади:

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи;

бензинни, дизел ёқилғисини ва газни якуний истеъмолчиларга реализатсия қилишдаги аксиз солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

айрим турдаги товарларнинг чакана савдосига доир ҳуқуқ учун йиғимлар;

қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона органлари томонидан ундириладиган йиғимлардан, ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун ундириладиган утилизатсия йиғимидан, шунингдек автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўловдан ташқари);

давлат активларини сотишдан қонунчиликда белгиланган нормативлар бўйича олинган даромадлар;

(ҳар бир солиқ тури бўйича ажратмалар нормативи кўрсатилади).

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Мамаюсупов, туман Молия бош бўлими мудири вақтинча бажарувчи С.Кучкаров, Давлат солиқ инспексияси бошлиғи (О.Муратов) туман ҳокимлиги ва масъул ташкилотлар билан биргаликда:

тегишли бюджетни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантириш;

  маҳаллий бюджети прогноз кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажариш;

бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш;

бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ва масъулиятни янада кучайтириш;

туман маҳаллий бюджетига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушумини таъминлаш;

бюджет даромадлар базасини ошириш ва қўшимча резервларни аниқлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратсин.

  1. Туман давлат солиқ инспексияси (О.Муратов) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ваколатларидан келиб чиқиб:

солиқларнинг тўлиқ ва тўғри ҳисобланишини ҳамда ушбу солиқларни ўз вақтида бюджетга ундирилиши устидан солиқ назоратини кучайтириш;

ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва мол-мулк солиқлари бўйича доимий таҳлиллар ўтказган ҳолда, солиқларни тўлиқ ҳисобланишини таъминлаш ҳамда ушбу солиқ тўловлари бўйича солиқ қарздорлигига йўл қўймаслик чораларини кўриш;

айланмадан солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар томонидан нақд пул айланмаларининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий солиқ назоратини ўрнатиш ҳамда зарур ҳолларда хронометраж ва камерал солиқ назорати тадбирларини ўтказиш;

Бунда, мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида фуқароларга харид чекини талаб қилиб олишни тарғиб этувчи ижтимоий роликлар ҳамда видео материаллар тайёрлаб, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратсинлар;

хатлов ишларини самарали ташкил этиш орқали ер ва мол-мулк солиғининг солиқ базасини ошириш вазифаси юклатилсин.

  1. Туман давлат солиқ инспексияси бошлиғИ (О.Муратов), Кадастр бўлими бошлиғи (Қ.Ишмаматов) 2022-йилдан бошлаб юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкларга 1 кв метр учун минимал миқдорлар жорий этилганлигидан келиб чиқиб, вилоятда мавжуд солиқ тўловчиларнинг мол-мулклари майдонларини чуқур таҳлил этган ҳолда ушбу мол-мулкларга нисбатан солиқларни тўлиқ ҳисобланишини таъминласин.
  2. Туман давлат солиқ инспексияси бошлиғи (О.Муратов), туман ҳокимлиги билан биргаликда:

норуда қурилиш материалларини қазиб олиш соҳасида ноқонуний фаолият олиб бораётган карерларни аниқлаш бўйича хатловлар ўтказиш;

хатлов натижалари бўйича аниқланган ноқонуний фаолият олиб бораётган карерлар фаолиятини қонунийлаштириш ҳамда уларни солиқ базасига қамраб олиш;

норуда қурилиш материалларини қазиб олиш соҳасида фаолият олиб бораётган карерлар томонидан қазиб олинаётган норуда қурилиш материаллар ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.

Бунда, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган карерларнинг қазиб олиш ҳажмларини доимий таҳлил қилиб бориш ҳамда зарур ҳолларда қазиб олиш ҳажмларини аниқлашда туман маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан “маркшейдрлик” хизматларидан фойдаланиш лозимлиги алоҳида белгилаб қўйилсин.

  1. Мажбурий ижро бюроси Ангор туман бўлими (Б.Маматалиев) туман давлат солиқ инспексияси (О.Муратов) билан ҳамкорликда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича мавжуд солиқ қарздорликларини бюджетга ундириш юзасидан тегишли чоралар кўриб борсин ҳамда чораклар якуни билан солиқ қарздорликларининг чорак бошига нисбатан камайиб бориши бўйича барча комплекс чора-тадбирлар кўриш вазифаси юклатилсин.
  2. Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими (Ш.Ражабова), туман ҳокимлиги жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиқлари бўйича жорий ҳисобланган солиқларни ҳамда ушбу солиқлардан мавжуд солиқ қарздорликларини ундириш юзасидан солиқ органига амалий ёрдам кўрсатсин.
  3. Туман давлат солиқ инспексияси (О.Муратов), туман молия бўлими (С.Кучкаров) давлат корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган юридик шахслар томонидан 2022-йилнинг
    1-июлига қадар 2021-йил якунлари бўйича ўз соф фойдасининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдоридаги ажратмалар ва давлат улуши бўйича дивидендларни 2022-йилнинг 1-сентябридан кечиктирмай туман маҳаллий бюджетига ўтказилишини таъминласин.
  4. Туман Ирригатсия бўлими (Ш.Эшалиев) ва туман давлат солиқ инспексияси (О.Муратов), туман ҳокимлиги билан биргаликда туманда суғоришга сарфланаётган сув ҳажмлари бўйича аниқ ҳисоб-китоблар юритган ҳолда мазкур истеъмол ҳажмлари бўйича сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлиқ ҳисобланишини ҳамда молия йили якунига қадар маҳаллий бюджетларга тўлиқ ундириб олиш вазифаси юклатилсин.

Бунда, қишоқ хўжалиги корхоналари томонидан истеъмол қилинаётган сув ресуслари ҳажмлари ва ушбу ҳажмлар бўйича ҳисобланаётган сув солиқлари бўйича доимий таҳлиллар ўтказишга алоҳида эътибор қаратилсин.

  1. Туман ички ишлар бўлими (Д.Қурбонов), туман йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (И.Жўраев), туман Давлат хизматлари маркази (И.Чоршанбиев) ҳисобланган бож, жарима ва йиғимларни ўз вақтида ўрнатилган тартибда бюджетга ундириш чораларини кўриб борсин.
  2. Туман Кенгашининг Маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси:

Туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳокимлик томонидан тақдим этилган таклифлари асосида бюджет қонунчилигига тўлиқ риоя этилган ҳолда туман Кенгаши қарори лойиҳасини ишлаб чиқилишига;

Туман Кенгаши қарори асосида маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилган маблағларни самарали ва мақсадли фойдаланиши устидан назорат ўрнатишга ва натижалари бўйича тавсиялар беришга мониторинг қилишга;

Туман маҳаллий бюджети харажатларининг қонунчиликда белгиланган қисмининг жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишида иштирок этади ва ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан назоратни амалга оширишга масъул этиб белгилансин.

  1. Туман ҳокимлиги:

Туман бюджети жами харажатининг 5 фоизи ҳамда шаклланган қўшимча маблағларининг камида 30 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштириш учун “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтирсин.

Бунда, туман халқ депутатлари, туман Ёшлар ишлари агентлиги, туман ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари ҳамда янги жорий этилган ҳоким ёрдамчилари бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида аҳолига кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга масул этиб белгилансин;

Туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қурилиш, реконструксия қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек, қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 10 санасига қадар мажбурий тартибда туман ҳокимлиги расмий веб-сайтларига жойлаштириб борилсин.

  1. Халқ депутатлари Ангор туман Кенгаши депутатларининг бошқарув органлари ходимларига меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ҳамда туман маҳаллий бюджетининг 2022-йил давомида шаклланган қўшимча манбалари ҳисобидан:

Туман ҳокимлигининг барча ходимларининг (туман ҳокими ва ўринбосарлари, маҳаллабай маркази ходимлари ва маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари бундан мустасно) иш ҳақига ҳар ойда бир ойлик иш ҳақи миқдорида;

Халқ депутатлари туман кенгаши котибияти ходимларининг иш ҳақига ҳар ойда бир ойлик иш ҳақи миқдорида;

Туман молия бўлими ходимларининг ҳар ойда бир ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ тўлаш белгилансин.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Мамаюсупов, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти, туман ҳокимлиги, тегишли бўлимлар бошлиқлари:

Туман маҳаллий бюджети даромад ва харажатларининг прогноз кўрсаткичлари бажарилиши ҳамда солиқ базасини кенгайтириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар;

ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши юзасидан эришилган натижалар бўйича Кенгашга бир чоракда камида бир маротаба ҳисобот киритиб борсин.

  1. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.
  2. Мазкур қарор “Ангор ёғдуси” газетасида расмий эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
  4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси ва туман ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари

Ангор туман Кенгашининг

2021 йил "06"январдаги
ВИ-42-1-8-109-К/22-сонли қарорига
1-илова

 

Ангор туман маҳаллий бюджет даромадларининг

 

 

2022 йилдаги асосий прогноз кўрсаткичлари

 

 
   

 минг сўмда

 

 

Т/Р

Даромад турлари

Жами

 

 

 

 

ЖАМИ

68,018,511.0

 

 

1

Ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратмалар

5,429,000.0

 

 

2

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

1,607,000.0

 

 

3

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

14,619,500.0

 

 

4

Қўшилган қиймат солиғи

0.0

 

 

5

Аксиз солиғи, жами

29,422,611.0

 

 

 

шу жумладан:

 

 

 

 

 - бензин, дизел ёқилғиси ва газ реализатсиясидан солиқ

7,544,000.0

 

 

6

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

1,040,000.0

 

 

7

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

2,967,000.0

 

 

8

Юридик шахслар ер солиғи

483,000.0

 

 

9

Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи

8,238,000.0

 

 

10

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (норуда материаллари)

17,000.0

 

 

11

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

977,000.0

 

 

12

Давлат божи

 

 

 

13

Жарималар

 

 

 

14

Ижара тўлови

164,000.0

 

 

15

Давлат ташкилотларининг соф фойдасидан даромад

 

 

 

16

Давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган тушум

253,400.0

 

 

17

Йиғимлар

2,801,000.0

 

 

ИИ.

Республика бюджетидан ажратилган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар

62,231,697.0

 

 

 

 

 

 

Халқ депутатлари

Ангор туман Кенгашининг

2021 йил "06"январдаги
ВИ-42-1-8-109-К/22-сонли қарорига
2-илова

 

2022 йил учун Ангор тумани бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағ ажратмаларининг чекланган миқдорлари

 
 

минг сўмда

 

Кўрсаткичлар

миқдори

 

Харажатлар миқдори, Жами

130,250,208.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

130,250,208.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

 

Туман ва шахар маҳаллий бюджетларига трансфертлар

 

 

1.

 Халқ таълими бўлими

8,090,697.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

8,090,697.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

2.

 Мактабгача таълим бўлими

4,107,701.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

4,107,701.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

3.

Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими

459,580.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

459,580.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

4.

 Соғлиқни сақлаш муассасалари

52,024,072.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

52,024,072.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

5.

 Маданият бўлими

454,946.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

454,946.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

6.

 Жисмоний тарбия ва спорт бўлими

1,335,455.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

1,335,455.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

7.

Қишлоқ хўжалиги бўлими

480,449.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

480,449.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

8.

Ирригатсия бўлими

856,853.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

856,853.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

9.

 Ветеринария бўлими

1,057,993.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

1,057,993.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

10.

 Меҳнат бўлими

642,243.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

642,243.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

11.

Молия бўлими

854,120.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

854,120.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

12.

Махаллабай ишлаш марказлари

3,190,056.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

3,190,056.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

13.

 Ободонлаштириш бошқармаси

7,414,053.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

7,414,053.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

14.

Давлат ҳокимият органлари

2,341,024.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

2,341,024.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

15.

Ижтимоий мослашув маркази

35,987.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

35,987.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

16.

Ижтимоий нафақалар

34,126,338.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

34,126,338.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

17.

Фермер хужаликлари бухгалтерия маркази

140,105.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

140,105.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

18.

Маҳалла сақлаш харажатлари

3,568,084.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

3,568,084.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

19.

Халқ депутатлари кенгаши котибияти

194,926.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

194,926.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

20.

 Халқ қабулхонаси

51,192.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

51,192.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

21.

Ахборот кутубхона маркази

420,512.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

420,512.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

22.

Маҳаллий бюджетларда ҳоким ёрдамчиларининг тавсиялари асосида маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун

973,235.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

973,235.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

23.

Фуқаролар ташаббуси жамғармаси

6,202,391.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

6,202,391.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 

24.

Захира жамғармаси

1,228,196.0

 

 

шу жумладан:

 

 

 

жорий харажатлар

1,228,196.0

 

 

объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструксия қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар

 

 
         

 

 

Халқ депутатлари

Ангор туман Кенгашининг

2021 йил "06"январдаги
ВИ-42-1-8-109-К/22-сонли қарорига
3-илова

Умумдавлат солиқларидан туман маҳаллий бюджетига 2022 йил учун ажратмалар меъёри

                             
                     

 

 

Фоиз ҳисобида

Т/Р

Шахар ва туманлар номи

Айланмадан солиқ

Якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган миқдордаги даромад солиғи
(3 111 401)

Жисмоний шахсларнинг ер солиғи

Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (Электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан ташқари)

Бензин, дизел, сиқилган газ, суюлтирилган газ ёқилғисини якуний истеъмолчиларга сотишдан аксиз солиғи

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ *

Норуда қурилиш материаллари учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ **

Юридик шахслар ер солиғи ***

Йиғимлар

Давлат мулкини хусусийлаш-тиришдан (сотишдан) тушадиган тушумлар

Ижара тўловлари

1

Ангор тумани

100

100

100

100

50

50

80

100

100

50

100

20

100

 

Халқ депутатлари

Ангор туман Кенгашининг

2021 йил "06"январдаги
ВИ-42-1-8-109-К/22-сонли қарорига
4-илова

 

Ангор туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил даромадлари ва харажатларининг чегаравий ҳажми

 

 

минг сўмда

Ҳудуд номи

Даромад

Харажат

ЖАМИ

68,018,511

130,250,208

Ангор тумани

68,018,511

130,250,208

 

Халқ депутатлари

Ангор туман Кенгашининг

2021 йил "06"январдаги
ВИ-42-1-8-109-К/22-сонли қарорига
5-илова

 

Ангор туман маҳаллий бюджетининг 2021 йилги юқори бюджетдан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдори

 

 

 

                     минг сўмда

Шаҳар ва туманлар

Тартибга солувчи
трансферт миқдори

Ангор тумани

62,231,697.0

 

 

 

 

Халқ депутатлари

Ангор туман Кенгашининг

2021 йил "06"январдаги
ВИ-42-1-8-109-К/22-сонли қарорига
6-илова

 

 

Ангор туман маҳаллий бюджетида йўл қўйиладиган энг кам маблағлар миқдори

 

 

 

 

 

минг сўмда

Т/р

Ҳудуд номи

Миқдор

1

Ангор тумани

721,200.0



 

 

 

 

 

 

 

 

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 26 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс