Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Жамоатчилик фикри-жамият кўзгуси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 13-апрелдаги "Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ангор туманида “Жамоатчилик фикри-жамият кўзгуси” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят Кенгаши котибияти мудири С.Абдураимов, вилоят Молия бошқармаси бўлим бошлиғи У.Чориев, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги бўлими ходимлари ва жамоатчилик вакиллари  иштирок этишди.  Семинарда  “Очиқ бюджет” ахборот порталидан фойдаланиш жараёнлари тушунтирилди. Шунингдек, унда маҳаллаларда ечимини кутаётган ижтимоий масалалар таклифи берилиши ва унда жамоатчилик вакиллари иштирок этиши  ҳақида  ҳам маълумот бериб ўтди.      

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 18 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс