Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Солиқчи – кўмакчи



Президентимиз жорий йилнинг 16-март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи чоғида соҳани такомиллаштириш, хусусан солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берганди.
Ушбу топшириқлар ижроси юзасидан Ангор тумани Давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан тадбиркорлик субйектларига кўмак бериш учун мунтазам равишда амалий ишлар ташкил қилинмоқда.
“Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи”. Чиндан ҳам, бу тамойил асосида солиқ тизими ходимлари тадбиркорларга энг яқин кўмакчига айланган. Жорий йилнинг июл ойида Ангор туманида фаолият кўрсатаётган 71 нафар тадбиркорлик субйектларининг 96 та муаммолари ўрганилиб, имтиёзли кредит олиш, дастлабки бухгалтериясини юритиш, ҳисоботларни тўлдириш ва топшириш каби 66 дан ортиқ масалалар бевосита солиқ органлари ходимлари кўмагида ҳал этилди. Фаолиятини тўхтатган 5 нафар тадбиркорларга амалий ёрдам бериш орқали фаолиятларини қайта тиклашга эришилди. 52 та корхонадаги 84 нафар норасмий ишловчи фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди.
Ҳеч қандай ҳужжатларсиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
13 нафар фуқаролар билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиб, қонуний тартибда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйдилар.
Яна бир маълумотга эътибор қаратинг. Илгарилари, айрим фуқаролар бирор корхона ва идора ёки ташкилотда ўзига қулай иш тополмаслиги натижасида пенсия ёшига йетганида нафақа тайинлаш учун талаб қилинадиган меҳнат стажи йўқлиги муаммосига дуч келарди. Ендиликда, давлатимиз раҳбарининг 2020-йил 8-июндаги "Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4742-сонли қарорига кўра фуқаролар ўзини ўзи банд қилган сифатида меҳнат стажига эга бўлмоқда. Биргина, Ангор туманида жорий йилнинг 1-август ҳолатига ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сони 2 минг 446 нафарга йетди.
Албатта, солиқ қонунчилигига оид янгиликлар мазмун-моҳияти тадбиркорларга чуқурроқ англатилса, унинг ижроси осон кечади. Чунинг учун ҳам солиқ тўловчилар учун мунтазам равишда семинарлар ташкил этилиб борилмоқда. Еътибор беринг, жорий йилнинг шу даврига қадар ўтказилган 4 та семинарда 250 нафар тадбиркорлар иштирок этди.
Тадбиркорларга яратилаётган кенг имконият ва шароитларга қарамасдан уларнинг орасида солиқларни вақтида тўламай келаётганлар ҳам учраб турибди.
Мана масалан, 15 та корхоналарнинг 219,4 млн сўмлик солиқ қарзи эвазига уларнинг мол-мулк яъни транспорт воситалари, нотурар обйектлари хатлаб олинди. Натижада 8 та корхона томонидан мавжуд 109,3 млн сўмлик солиқ қарзини тўлаб берди.
Яна бир муҳим маълумотга эътиборингизни қарацак, жорий йилнинг 18-июл куни Президентимиз раислигида ўтказилган йиғилишда кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш белгиланди. Янги қонун қабул қилингунига қадар кадастр ҳужжатлари йўқ уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тартиби тўхтатиб туришга қарор қилинди.

Ориф Муратов

Давлат солиқ инспексияси бошлиғи 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс