Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Туман ҳокимининг қарори

 Ангор туманида 2024-йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунининг 39-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 5-декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 10-банди ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

  1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъий назар ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони 20 нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган ташкилотлар сонидан келиб чиқиб, Ангор туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 160 та иш ўринлари банд қилинганлиги жумладан:

ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар 31 фоиз (49 киши);

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларини, касб-ҳунар мактабларини, касб-ҳунар коллежларини ҳамда техникумларни тамомлаб, касбга эга бўлган ёшлар, “Меҳрибонлик” уйларининг битирувчилари, шунингдек олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун 50 фоиз (80 киши);

сафарбарлик чақируви заҳирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 8 фоиз (12 киши);

ногиронлиги бўлган шахслар учун  3 фоиз (4 киши);

пенсияолди ёшидаги шахслар учун 2 фоиз (3 киши);

жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун 4 фоиз (7 киши);

одам савдосидан жабрланганлар учун  2  фоиз (3 киши);

атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун 1 фоиз (2 киши) миқдорида иш ўринлари заҳираси корхона ва ташкилотлар кесимида белгиланганлиги иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига мувофиқ ташкил этилсин.
  2. 2024-йилда Ангор туманида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича корхона ва ташкилотлар кесимида иш ўринларини ташкил этиш рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Иловада кўрсатилган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари белгиланган иш ўринларини ташкил этилишини тўлиқ таъминласин.
  4. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарорни бажармаган, шунингдек, уларни ишга қабул қилишни асоссиз равишда рад этган корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жарима солинади.
  5. Иш ўринларини банд қилиб қўйиш сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этган корхона ва ташкилотлар учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019-йил 31-май куни 3163-сон билан рўйхатдан ўтакзилган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019-йил 10-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б-сонли буйруғигаасосанбелгиланган тартибда квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахслар учун ҳар бир ходимга 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида субсидия тўлаб берилиши белгилаб қўйилсин.
  6. Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (У.Қосимов) беш кун муддатда ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига этказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.
  7. Ангор туман ҳокимининг 2022-йил 19-сентябрдаги 433-8-109-Қ/22-сон қарори 31.12.2023-йилдан бекор қилинсин.
  8. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан сўнг кучга кириши белгилансин.
  9. Ушбу қарорни ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари зиммасига юклатилсин.

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс