Ангорда очиқ мулоқот ўтказилди

Ангор туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг оилавий шароитларини яхшилаш мақсадида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Шоира Ражабова, биринчи сектор котиби Орифжон Қурбонов, маҳалла ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар. 

 

    Мулоқот давомида хотин-қизларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш,   имтиёзли банк кредитларидан самарали фойдаланиш, бизнес лойиҳаларини шакллантиришда кўмаклашиш масалаларида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди.