Мен миллий мато атласдан фахрланаман

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 январдаги маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ангор туман мактабгача таълим бўлими томонидан "Йўл харитаси" белгиланган. Шунга кўра, 5-сонли мактабгача таълим ташкилотида "Мен миллий мато атласдан фахрланаман"  мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда педагог тарбиячилар 5 та шарт бўйича беллашдилар.  Беллашув якунида турли номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.