Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Бадминтон

Бу чиройли ўйин анча йил илгари вужудга келган ва уни французча «волан» (яъни «учадиган») деб аташган. Аммо бу ўйин Европага Шарқдан ўтган.

 

Бу чиройли ўйин анча йил илгари вужудга келган ва уни французча «волан» (яъни «учадиган») деб аташган. Аммо бу ўйин Европага Шарқдан ўтган. Уни ўтган асрда Ҳиндистондан инглиз герсоги олиб келган. Герсогнинг ери Бадминтон шаҳрига яқин жойда бўлган. Бу ўйинни мана шу шаҳар номи билан атайдиган бўлдилар.

 

Бадминтон ўйини теннисга ўхшаш. У текис ва қаттиқ майдончада ўйналади.

 

Бадминтон ракеткаси вазни теннис ракеткаси вазнига қараганда 2–3 марта енгил. Рақибларни бир-биридан ажратиб турувчи тўр 155 сантиметр баландликка тутилади. Майдонча ҳажми тўрт киши ўйнайдиган ўйин учун 13,4х6,1 метр, икки киши ўйнайдиган ўйин учун 13,4х5,2 метр бўлиши керак.

 

Ўйин давомида рақиблар ракетка билан волан (патли коптокча)ни ерга туширмай тўрдан ошириб рақиб томонига қайтарадилар. Очко (хол)лар сони худди волейболдагидек 15 гача саналади. Аёллар ва болалар 11 очко (хол)гача ўйнайдилар. Ўйин 3 ёки 5 партия (қур)дан иборат бўлади.

 

Авваллари пўкакдан тайёрланган кичкина коптокча волан ўрнида ишлатилган бўлиб, ҳавода яхши парвоз қилиши учун унинг бош қисмига ғознинг 16 та пати қадаб қўйилган. Ҳозирги пайтда бадминтон учун воланлар пластмассадан тайёрланади ва унинг кўриниши кичкина саватча шаклида бўлади.

Яхши ўйинчи воланни уриб қайтарганда, уни рақиб майдонига гоҳ секин тушириши, гоҳ рақиб кутмаган жойга тушириши мумкин. Ўйин жуда шиддатли, кескин ва тез ўтади. Бадминтонни яланглик, майсазор, чўмилиш жойларида ҳам ўйнаш мумкин.

 

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс