Ангор педагогика коллежида “Илм-маърифатсиз тараққиётга эришиб бўлмайди” шиори остида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Унда коллеж ўқувчилари ўртасида заковат беллашуви бўлиб ўтди. Беллашувда коллежнинг мактабгача таълим йўналишида таҳсил олаётган ўқувчилари иштирок этди. Уларга сиёсий, маънавий соҳага оид саволлар берилди. Шунингдек, иштирокчилар ўртасида “Энг намунали китобхон” номинацияси бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
Ҳозирги кунда коллежда 4 та йўналишда 596 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024