Ангор туманидаги 25-сонли умумтаълим мактабида “Муҳаммад Юсуф бетакрор шоир” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Нодир Авазов, “Ангор ёғдуси” газетаси мухбири Аббос Қобилов, мактаб директори Мустафо Садатов ҳамда ўқитувчи ва ўқувчилар иштирок этди. Тадбир давомида ўқувчилар томонидан Муҳаммад Юсуф ижодидан намуналар ижро этилди. Шунингдек, шоир шеърларидан мушоира бўлиб ўтди. Унда фаол иштирок этган ўқувчиларга китоблар совға қилинди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024