Мамлакатимизда жорий йилнинг 10 апрелидан 10 май кунига қадар «Тоза ҳаво» ойлиги эълон қилинди. Мазкур ойлик доирасида Ангор туманида ҳам тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, бугун Сурхондарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Ангор туман инспекцияси инспекторлари ҳамкорлигида тадбир ташкил этилди. Тадбир давомида ҳавога кўп миқдорда зарарли ташланмалар чиқарадиган карбюратор двигателли ва дизель автомобилларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ҳайдовчилар билан суҳбатлар ўтказилиб, фуқаролар атроф табиий муҳитнинг ифлосланишига жавобгар эканлиги бўйича атрофлича тушунтириш ишлари олиб борилди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024