Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги “Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги” Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Ангор туманидаги маҳаллаларда туман прокуратураси, Жиноят ишлари бўйича туман суди, туман ички ишлар бўлими ва туман адлия бўлими ҳамкорлигида тадбир ташкил этилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбирда “Аёллар дафтари”га киритилган ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизлар билан суҳбат ўтказилди. Тадбир давомида хотин-қизларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш билан бир қаторда уларнинг муаммолари бўйича мурожаатлари ҳам қабул қилинди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024