Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Ким ватанга содиқ бўлса мендирман ўша!
Тадбирлар / 2021-03-20

 

Ангор туманидаги 18-сонли умумтаълим мактабида Жанубий оператив қўмонданлиги, Ангор туман ҳокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда туман маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида "Ким ватанга содиқ бўлса мендирман ўша!" шиори остида ҳарбий ватанпарварлик ва маънавий-маърифий спорт тадбирлари ўтказилди. Тадбирни  туман ҳокими Шоҳжаҳон Абдуллаев очиб берди. Шундан сўнг жанубий опертив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлатжон Сотиволдиев тадбир иштирокчиларини табриклаб мактабга мудофаа вазирлигининг байроғини тантанали равишда  топширди.

Тадбир давомида ҳарбийлар ҳамда ўқувчилар томонидан чиқишлар намойиш этилди. Ҳамкор ташкилотлар томонидан мактаб ўқувчиларига бадиий адабиётлар тўплами совға қилинди.

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 29 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс