Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Энг намунали Сардорлар
Тадбирлар / 2021-05-10

    Бугун Ангор туманидаги 4-сонли умумтаълим мактабида “Энг намунали Сардорлар Кенгаши” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.  Унда ҳудудлардан ғолиб бўлган 8 та жамоа иштирок этди.    Танловда иштирокчилар 3 та “Бу бизнинг фаолият...”, “Бизнинг имкониятларимиз!”, “Интеллектуал ринг”  шартлари асосида беллашдилар.

Яъни, иштирокчи жамоалар Сардорлар Кенгаши томонидан амалга оширилаётган ишлари,  фаолиятларини бадиий чиқишлар орқали таништириб ўтдилар ва бугунги кунда болалар ўртасида долзарб бўлган муаммолардан “Янги лойиҳа” ташаббуси билан қатнашдилар. 

Иштирокчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди. Натижага кўра,  35-сонли умумтаълим мактабининг “Ўзбекистон Ёшлари” жамоаси ғолиб бўлди ва танловнинг вилоят босқичида қатнашиш шарафини қўлга киритди.

 

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 39 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс