Ангор туманида пиллачилик бўйича ўзига хос мактаб яратилган. Жорий йил мавсумда 2 минг 454 қути ипак қурти парваришланиб, 137 тонна 400 кг пилла олиш режалаштирилган.
Пиллакорларнинг ўз вақтида қилинган меҳнати натижасида ипак қурти етилиб, уларни териш ишлари бошлаб юборилди. Тумандаги “Зартепа” маҳалласида истиқомат қилувчи Шаҳло Улашова ҳамда “Каттақум” маҳалласида яшовчи Ҳамдамой Азимова оила аъзолари билан биргаликда бир ой давомида туну кун машаққатли меҳнат қилиб, мўл ҳосил етиштирдилар.
Бугун туман ҳокими Шоҳжаҳон Абдуллаев “Кумуш тола” ижодкорларининг хонадонларида бўлиб, уларнинг эришаётган ютуқлари билан табриклади ва пиллакорларга эсдалик совғаларини топширди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024