Ҳозирги кунда Ангор туманида 17 та давлат, 12 та давлат хусусий шерикчилиги ва 62 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Туманда 3-7 ёшли болалар сони 11322 нафарни ташкил қилади. Шундан 6082 нафари мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган. Тарбияланувчиларга 400 нафарга яқин педагоглар таълим-тарбия бериб келмоқда. Замонавий, кенг ва ёруғ хоналарда болажонлар учун барча шароитлар мужассам. Ана шундай имкониятлар 23-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам яратилган. Бу боғчада 125 нафар жажжи болажонлар тарбияланади.
Боғчамиз ўтган йили янгидан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Эски биноси 60 ўринга мўлжалланган бўлиб, яроқсиз ҳолга келиб қолган эди. Эндиликда шаҳардагидек мўъжазгина таълим ташкилотимиз замонавий қиёфа касб этди. Бундан албатта, болажонлар ва уларнинг ота-оналари жуда хурсанд,-дейди ташкилот мудираси Маҳбуба Маҳмажонова.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024