Мамлакатимизда жамият ҳаётининг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида республикамиз хотин-қизлари ҳам фаол ижтимоий куч сифатида иштирок этиб келмоқдалар. Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бщйича гендер сиёсати, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларининг тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиниши, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш учун самарали ишлар олиб борилмоқда. Хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этилишига олиб келадиган сабаблар ҳамда шарт-шароитларни бартараф этиш чоралари, тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ижтимоий ҳамкорлиги йўлга қўйилган.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024