Бугунги кунда мамлакатимизда тадбиркорликка эътибор қаратиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. Чунки юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашда тадбиркорлар улуши кун сайин ортмоқда.
Шу боисдан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омилдир. Ушбу соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида охирги икки ярим йилда Давлатимиз раҳбари томонидан элликдан ортиқ фармон ва қарорлари қабул қилинди. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш, турли рухсатномалар олиш ва бошқа кўплаб хизматлар тартиб-қоидалари соддалаштирилди. Бу борада қулайлик яратиш учун Давлат хизматлари агентлиги ва унинг жойлардаги марказлари ташкил этилди. Тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) лавозими жорий қилинди.
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолияти йўлга қўйилди. Тижорат банклари томонидан тадбиркорларга ажратилаётган кредитлар ҳажми ортди.
Мамлакатимизда тадбиркорлик йўналишини қўллаб-қувватланаётганлиги, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини яна-да яхшилашга доир қонунчилик базаси такомиллаштириб борилаётганлигини кўриб-билиб, туманимиз фуқароларининг тадбиркорликка иштиёқи тобора ортиб бормоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 1 август ҳолатига кўра, туманда 1829 та кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субекти рўйхатга олиниб, уларнинг 696 таси савдо, 282 таси ишлаб чиқариш, 171 таси қурилиш ва 169 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжаликлари, 34 та ташиш ва сақлаш корхоналар ва 337 таси бошқа турдаги ташкил этади.
Туман статистика бўлими бош мутахассиси
С. Қулматов
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024