Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
ИЧКИЛИКНИНГ КАСРИ ИККИ ОИЛАГА КУЛФАТ КЕЛТИРДИ

Ташқи муҳитдан югурик сув мисоли оқиб кирадиган минг бир иллатлар тури борки, уларнинг лоақал биттаси ҳам инсон руҳиятида қолиб кетса, унинг ҳаёт тарзи давомида у чуқур илдиз отиб ўрнашиб олиб, жиноят содир этиш кўчасига киришга йўллайди.
Ёши элликга яқинлашиб, оқ-қорани тўла ажрата оладиган бир даврда спиртли ичимлик истеъмол қилишдан ўзини тия олмаган Мансур Жумаев (исм-фамилиялари ўзгартирилган) маҳалладошининг тўй маросимида кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, спиртли ичимликнинг ножўя таъсиридан ўзини шер билган М.Жумаев тўйхона ҳовлисида маҳалладоши Г.Чориевни (исм фамилялар ўзгартирилган) учратиб у билан ҳеч бир сабабсиз тортишиб қолиб, Г.Чориевни бош ва юз соҳасига бир неча маротаба тепиб, итариб юбориши натижасида Г.Чориев боши билан ерга йиқилиб, жойидан турмоқчи бўлган вақтда М.Жумаев жабрланувчи Г.Чориевни мушт билан уриб калтаклаш билан ҳовуридан туша кўрмай, яна бир неча маротаба Г.Чориевни юз соҳасига уриб, тепиб уни бу ёруғ оламдан кўз юмишига сабабчи бўлади.
Суд залида ундан жиноятни содир этиш сабаблари сўралганида ер чизишдан нарига ўтолмади. Фақатгина қилмишидан пушаймон эканини қайта-қайта такрорлашдан ўзга чораси қолмади.
Суд М.Жумаевни содир этган қилмишлари оқибатида маълум муддат умрини панжара ортида ўташга лойиқ деб топди.
Ҳа, жамиятимизда ҳеч қандай жиноий қилмиш жазосиз қолмайди. Шунинг учун бебаҳо умрни эзгу ишларга бағишлаб, ҳаётда ўзидан яхши ном қолдиришга не етсин?!

Жиноят ишлари бўйича
Ангор туман судининг раиси
С.Бўтаев

 

 

 

 

2 изоҳ

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 33 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс