Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Қинғир иш келтирар ташвиш


Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига мувофиқ мамлакат иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.
Хусусий мулк дахлсиздир. Мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум этилиши мумкин эмас.
Жабрланувчининг ёки бошқаларнинг йўқлигида ёки улар бор бўлсада, уларга билдирмасдан ўзганинг мол-мулкини яширин талон-торож қилиш ўғрилик ҳисобланади.
Хусусан, Жарқўрғон туманида яшовчи Акбар Жовлиев (исм фамилиялар ўзгартирилган) муқаддам ўғирлик жиноятини содир этганлиги учун, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, жазонинг қолган қисмидан шартли равишда озод этилганига қарамасдан, бундан ўзига ижобий хулоса чиқармасдан, яна қасддан жиноят содир этиш йўлига ўтиб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида 2023 йил 12 август соат 11:30 лар чамасида Шўрчи тумани Фаровон маҳалласи худудида жойлашган фуқаро Муҳайё Умаровага тегишли бўлган савдо дўконига кириб у ерда турган цейф ичида бўлган 7.000.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб чиқиб, ўзининг эхтиёжи учун ишлатиб юбориб хавфли рецидив ўғирлик жиноятини содир қилган.
Муҳайёнинг мурожаатидан сўнг ўғрини аниқлаш, жиноятни фош этиш юзасидан тезкор чора-тадбирлар кўрилди. Жиноятни очиш эса кўп вақт олмади. Кўп ўтмай ўғри ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Тергов ҳаракатлари олиб борилди. Етказилган зарар тўланди, судланувчи жабрланувчидан кечирим сўради.
Суд мажлисида жиноят иши атрофлича кўрилиб, қонун санкциясида белгиланган жазо тайинланди.
Ҳар бир инсоннинг бу оламда яшашдан мақсади, орзу-ниятлари бор. Ўз умрини ўзининг яхши хислатлари билан энг аввало ўзига, яқинларига ҳамда атрофдагиларга сарфлашга ярамайдиган, қилмишидан тўғри хулоса чиқармаган, хато устига хато, жиноят устига жиноят содир қилган шахснинг ҳолига вой. Инсонийликни, ўзликни унутган, жиноят ботқоғига ботган кишиларга қачон, қаерда ва қандай содир этганидан қатъи назар, жинояти учун жазо муқаррар.
Жиноят ишлари бўйича
Ангор туман судининг раиси
С.Бўтаев

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс