Мамлакатимизда тиббий хизматларни кўрсатиш самарадорлигини ошириш, поликлиникалар бошқарувини бирлаштириш ва марказлаштириш масалаларини ҳал қилиш мақсадида "Электрон поликлиника" тизими жорий этилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Ангор туман тиббиёт бирлашмасига қарашли поликлиникаларда ҳам «Электрон поликлиника» ахборот тизими жорий этилмоқда. Бугун туман тиббиёт бирлашмасида патранаж ҳамшираларига иш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида планшетлар топширилди.
«Электрон поликлиника» ахборот тизимига уланган барча поликлиникалар ягона сервер асосида ишлайди ва ҳар бир поликлиникага қанча бемор мурожаат қилгани, уларни қайси шифокорлар кўрикдан ўтказгани Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги масъулларга ҳам кўриниб туради. Бу эса тизим фаолиятини мувофиқлаштириш, кўп учрайдиган касалликларни ҳудудлараро таснифлаш ва уларнинг аниқ базасини яратиш каби соҳаларда қатор қулайликлар яратади.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024