Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
ЭҲТИЁТСИЗЛИК ФОЖЕАГА САБАБ БЎЛДИ

Транспорт воситалари орқали одам ўлимига сабабчи бўлиш ҳолатлари охирги пайтларда қулоғимизга тез-тез чалинмоқда.

Таҳлилчиларнинг билдиришига биноан ҳар йили транспорт воситалари орқали одам ўлими инсониятнинг бошқа турдаги офатларга нисбатан уч баробар ортиқлиги аниқланган.

Жаҳон статистик маълумотларига биноан ҳар йили автотранспорт воситаларини бошқариш қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида миллионлаб киши бевақт вафот этган.

Ушбу мақола орқали Термиз туманида рўй берган ва жиноят ишлари бўйича Ангор туман судида кўрилган ишни сизларга маълум қиламиз.

2022 йил 14 ноябрь куни кундузги соат 18:00 ларда А.Менглиев (исм шарифи ўзгартирилган) бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли автомашинасини Термиз туман, “Намуна-Учқизил” йўналишида бошқариб бораётиб, ўз йўналишида олдинда ҳаракатланиб кетаётган номаълум транспорт воситасини қувиб ўтиш учун қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб, амалдаги йўл ҳаракати қоидасининг тегишли талабларини бузиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги ариққа тушиб кетишиш оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Натижада “Кобальт” русумли автомашинани олдинги йўловчи ўриндиғида бўлган йўловчи С.Жўраев (исм шарифи ўзгартирилган) “ОҒИР” тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Суд томонидан судланувчи А.Жумаевга беш йил олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва икки йил муддатга қўшимча жазо сифатида муайян ҳуқуқдан, яъни барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Бироқ бевақт ҳаётдан кўз юмган йўловчига қайта ҳаётни ҳеч ким тақдим этолмайди. Вафот этганнинг яқин қариндошлари ҳаётидаги бир умрлик кемтик ва бўшлиқларни ҳам тўлдиришнинг ҳеч бир имкони йўқ.

 

Жиноят ишлари бўйича

Ангор туман судининг девонхона мудири                       Б.Чаршанбиев

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 36 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс