Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Корхоналар ва ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни олиш янада осонлаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022- йил 28-сентябрдаги 539-сон қарори билан Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрини юритиш ва унинг асосида давлат хизматини кўрсатиш соҳасида бир қатор янгиликлар жорий этилди.
Корхона ва ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларни фойдаланувчиларга тақдим этиш хизмати шу кунга қадар анъанавий шаклда (амалда 15 кунда), яъни фойдаланувчиларнинг мурожаатларига асосан шартнома тузиш орқали кўрсатилар эди.
Мазкур қарор билан, икки ой муддатда маълумотларни инсон омили аралашувисиз давлат хизматлари марказлари ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн режимда олиш имконияти яратилади.
Чунингдек, корхона ва ташкилотлар тўғрисида олиш мумкин бўлган маълумотлар рўйхати 8 тадан 16 турга кўпайтирилди.
Чу билан бирга, Давлат статистика қўмитасининг веб-сайти орқали корхона ва ташкилотнинг СТИР кодини киритган ҳолда реал вақт режимида юридик шахс тўғрисида бепул маълумотлар олишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинди.
Бундан ташқари, юридик шахснинг асосий фаолият тури ва унда ишлаётганларнинг ўртача йиллик сони ўзгарганда – йиллик статистика ҳисоботи билан бир қаторда рўйхатдан ўтказувчи органлар, жумладан Давлат хизматлари марказлари орқали қуйидаги ҳолларда ўзгартириш белгиланди:
юридик шахс янги ташкил этилган вақтда асосий фаолият тури (ИФУТ) кодини бириктиришда ёки ходимлар сони тўғрисидаги маълумотни тўлдиришда ноаниқликка йўл қўйилган деб ҳисобланганда;
юридик шахс фаолият кўрсатмаётганда, қўшиб олиш йўли билан қайта ташкил этилганда, белгиланган тартибда фаолияти тикланганда;
юридик шахс қайта рўйхатдан ўтиб, таъсис ҳужжатларида ушбу фаолият тури асосий фаолият тури деб белгиланганда;
юридик шахс маълум фаолиятни амалга ошириш бўйича лицензия олганда ёки лицензияси бекор қилинганда.
Юқорида санаб ўтилган ислоҳотлар:
- маълумотларни реал вақт режимида шакллантириш ва уларни электрон шаклда қисқа муддатда юклаб олиш имкониятини яратиш орқали амалдаги маълумотларнинг оммабоплиги ва фойдаланувчилар қамровини оширишга эришилади;
- маълумотларни олиш тартиби осонлаштирилади, ортиқча қоғозбозлик ва оворагарчиликларни олди олинади ҳамда маълумотларни олиш учун шартномани расмийлаштириш ва банклар орқали тўловларни амалга ошириш амалиётидан воз кечилади.
Бундан ташқари, тақдим этилаётган маълумотларнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда давлат органларида юз бериши мумкин бўлган коррупсиявий омилларни бартараф этишга хизмат қилади.

А.Худоёров
Туман статистика бўлими бошлиғи

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 40 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс