Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Ангор тумани ҳокимлиги
Соч юлишиб, судланди

Санам Саломова (исм-фамилияси ўзгартирилган) устахонасини тўсиб, кўчма дўкон ўрнатиб олган қўшниси Муаттар Ражабовага вазиятни тушунтирмоқчи бўлди. Ётмаганига одамлар ўтиб-қайтиб турган ариқ устидаги кўприкнинг устини бетонлаш учун қилаётган хатти-ҳаракатлари ҳам ғайриоддий туюлди.
Икки қўшни муросага кела олмади. Йоши каттаси каттаман, кичиги кичикман демай оғзаки ёвлашишди. Орага томонларнинг тарафкашлари қўшилгач, ур-сол, дўппослаш бошланиб кетди. Санамнинг акаси Салим ва маҳалладоши Сарвар Муаттар Ражабова ва келини Дилбарни ура бошлади. Кўрган кўзга уят эканини унутган қўшниларнинг тўполони маҳаллада яхшигина томошага айланди.
Ўртага ички ишлар бўлими нозири аралашмаганида, аҳвол нима кечиши кишини ўйлантириши аниқ. Жанжалкашлар ўз қилмиши учун жавоб беришига тўғри келди. Кейинги сафар тили ёки қўлини югуртиришдан аввал ўйлаб кўрса керак. Яна бир гап, инсон қадри улуғланиб, манфаатлари ҳимоя қилинаётган бир пайтда, биз фуқароларнингда ўз бурчимиз бор, жамиятда ўзимизни рисоладагидек тутишимиз лозим. Хўш, бундай бағрикенглик сиёсати устувор бир пайтда бизнинг муносабатимиз, жавобимиз қандай бўляпти?
Тўғри, ҳар ким масалага ўз томонидан қарайди, ўз қаричи билан ўлчайди. Қарашларимиз ва қаричларимиз одиллик, аҳиллик, адолат мезонлари асосида ўлчанса, изза бўлмасмидик?! Қолаверса, қўштирноқ ичидаги қаҳрамонлар, соч юлишган қўшнилар, уларнинг тарафкашлари икки йиллик озодликни чеклаш жазосини олдилар.
С.Сувонқулов,
Вилоят суди жиноят ишлари бўйича
судлов ҳай`ати судяси

Изоҳ қолдириш

Хизматлар

  • Ҳозир сайтда
  • 37 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Валюта курс