Ангор туманида “Ёшлар форуми-2021” доирасида тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, бугун туман прокурори соврини учун “Заковат” интелектуал ўйинининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Ангор Педагогика коллежида ташкил этилган беллашувда 36 та маҳалладан 36 та жамоа қатнашди. Ҳар бир жамоада 6 нафардан ёшлар иштирок этиб, ўзларининг билим ва қобилиятларини намойиш этишди. Ғолиб бўлган жамоалар беллашувнинг кейинги босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритишди.
© Ангор тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024